“Дисковер инвест” корхонасига нисбатан туҳмат

“Дисковер инвест” корхонасига нисбатан туҳмат

“Дисковер инвест” корхонаси, 2019 йилнинг 7 февралида интернет сайтларида берилган мақолада ва унга илова қилинган видео тасвирланган қурилиш объектида корхонамиз томонидан қурилиш ишлари олиб борилмаётганлигини ҳамда ушбу объектда “Дисковер инвест” корхонасининг ишчилари фаолият юритмаётганлигини маълум қилади.

Эълон қилинган мазкур мақолани Халқаро журналистика профессионал этика тамойилларини қўпол равишда бузган ҳолда вазиятга аниқ далилларга асосланмаган ҳолда тайёрланганлиги, шунингдек, ушбу мақола муаллифининг ўз сайтида бериб бораётган шу мавзудаги кетма-кет мақолаларни “Дисковер инвест” корхонасига нисбатан туҳмат ва ҳақорат деб ҳисоблаймиз.

Таъкидлашимиз лозимки, Тошкент шаҳрида олиб борилаётган барча қурилиш майдонини “Дисковер инвест” корхонасининг объекти” деб ҳисоблаш мантиқий ва қонуний жиҳатдан ноўрин ва ноқонуний деб баҳолаймиз.

“Дисковер инвест” корхонаси қурилиш объектларини ҳамда уларда меҳнат қилувчи ишчи-ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишишни истовчилар томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда мурожаат этилганда, улар қурилиш объектлари билан таништирилиши мумкинлигини маълум қилади.

“Дисковер инвест” корхонаси

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.