«Энди ёрдам кутмаяпмиз». Белоруссиялик юк машина ҳайдовчилари қандай қилиб бир неча ойдан бери Афғонистон-Ўзбекистон чегарасида яшаётгани ҳақида

«Энди ёрдам кутмаяпмиз». Белоруссиялик юк машина ҳайдовчилари қандай қилиб бир неча ойдан бери Афғонистон-Ўзбекистон чегарасида яшаётгани ҳақида

 «Бизга чиданглар дейишди», — дейди Афғонистон-Ўзбекистон чегарасида қолиб кетган белоруссиялик юк машина ҳайдовчилари. Мана, бир неча ойдан бери тўққиз нафар ҳайдовчи ўз юк машиналарида яшаяпти. Ўзбекистон уларни карантин туфайли ўтказмаяпти. Уларнинг айримлари чегарага Янги йилдан кейин етиб келганди, аммо ҳужжатлар билан муаммолар мавжудлиги сабабли чегарадан ўта олишмади, энди эса – коронавирус туфайли. Чегарада қолиб кетганларнинг охиргичи қарийб бир ой олдин келган. Ҳайдовчилар антисанитария шароитларида, дорисиз яшашмоқда, ёрдамни ҳам кутмай қўйишган.

«Дўконга биттадан кириш мумкин, ҳожатхона қишлоқдаги тешикли уйча».

Айтиш жоизки, Ўзбекистонда COVID-19 тарқалишига қарши расмий чоралар кўрилмоқдаю Аммо чекловлар халқаро юк ташувчиларига тааллуқли эмас.
Чегарада қолиб кетган белоруссиялик ҳайдовчилар турли фирмаларга тегишли, кимдир россияликларга ишлайди, кимдир эса литваликларга. Фураларнинг ҳаммаси чегарага юксиз келган.

— Ҳеч қандай ўзгариш йўқ, турибмиз, биз билан ҳатто гаплашишни ҳам хоҳлашмаяпти. Тожикистон билан чегарага боролмаймиз – бу хавфли, ахир у томонда жанговар ҳаракатлар кетяпти,  –  дейди  ҳайдовчи Иван. Яна кўпайдик: иккита машина келди – немисларники ва литваликларники – рулда белорус ва қозоқ.
 
Унинг айтишича, фирма унга пул жўнатяпти, бу билан муаммо йўқ. Фақат уларни учун кейин қандай ҳисобот беради, буни билмайди, чунки маоши юриладиган масофага боғлиқ.

Ҳайдовчининг сўзларига кўра, Хайратонда (Афғонистон шимолидаги чегара шаҳри – муҳ.изоҳи) коронавирусга чалинган йўқ, аммо карантин жорий этилган.
 
— Битта дўкон ишламоқда, биттадан қўйишни ваъда қилишяпти. Агар кимдир касал бўлиб қолса, унда нима қиламиз, билмайман: бу ерда касалхона йўқ, энг яқини Мозори Шарифда (83 км – муҳ.изоҳи). Бунгача бормайди деб умид қиламиз.

Ҳозир ҳайдовчилар ҳаммаси бирга, маҳаллий аҳоли билан мулоқот қилишга уринмаяпти. Дўконга ниқобда боришади, ярим тиркамада овқатланишади. Амударёнинг ифлос сувларида ювинишади, кир ювишади ва идиш ювишади.

— Ҳамма жой ифлос, ҳожатхона – қишлоқдаги каби тешикли уйча – кириш қўрқинчли. Кийимларни машина эшикларида қуритамиз, ҳақо илиқ, тез қурийди – дея ҳайдовчиларнинг ҳаётини тасвирлайди Иван.

— Биз бутун Ўзбекистонни, барча идораларни фотосуратларга тўлдириб юбордик… Ҳаммаси бефойда: ўзбекларни – кўндириб бўлмайди! Биринчи мақоладан кейин фикр-мулоҳазаларни ўқидик… Биз ҳеч кимга керак эмасмиз ва ҳеч ким муаммомизни ҳал эта олмайди, бирор нарсага уринишдан маъни йўқ… — дейди яна бир ҳайдовчи Андрей.
 
Белоруссиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ходимлари аввал бошиданоқ бу вазиятни назорат остига олганларини ва Ўзбекистоннинг ваколатли давлат органлари ҳамда Афғонистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан фаол ишлаётганини айтишмоқда. Шунингдек улар ҳар куни ҳайдовчиларнинг раҳбарлари, уларнинг қариндошлари билан алоқага чиқишади.
 
— Ўзбекистон томони ўз ҳудудига транспорт воситаларини қўймаяпти, чунки Ўзбекистон ҳукуматининг қарорига мувофиқ жорий йил март ойидан бошлаб Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида автомобил алоқаси, шу жумладан автотранспорт воситалари транзити ҳам тўхтатилган (Ўзбекистондан Афғонистонга маҳсулот экспорт қилиш бундан мустасно), – дейишмоқда Белоруссия дипломатлари.

Аммо фуралар учун транзит қандай асосларда тўхтатилганини элчихонада тушунтиришмади. Бундан ташқари, Белоруссия элчихонасининг қайд этишича, улар Тожикистон орқали муқобил йўналишни ишлаб чиқишган ва уни транспорт компанияларининг раҳбарларига таклиф қилишган.

— Улар бу вариантлардан воз кечишди, чунки бу катта харажатни келтириб чиқаради ва ўз ходимларини Афғонистон ҳудудида қолдиришди.

Ҳозир элчихона фураларнинг Қозоғистон ва Россия ҳудуди орқали ўтишини келишиб оляпти. Натижа бўлганида, материаллар транзитга рухсатнома олиш учун Ўзбекистон ТИВга юборилади.

Шу билан бирга, Ўзбекистон божхонаси ва Транспорт вазирлигида коронавирус туфайли жорий этилган чекловлар транзит юк ташувчиларига тааллуқли эмаслигини тасдиқлашмоқда. Унда нега Ўзбекистон томони фураларни ўтказмаётганини ушбу давлат идоралари маълум қилмаган.

Таҳририят машиналари чегарада қолиб кетган ташувчи-фирмаларга қўнғироқ қилиб туша олмади.

Материални чоп этишдан олдин TUT.BY таҳририятига Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ҳайдовчилар билан боғланиб, чегарада турган фураларнинг рақамларига аниқлик киритгани ҳақида хабар келди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.