Фоторепортаж: ногиронлиги бор кишилар учун имконсиз метро

Ўқув йили бошланди, 225 та мактаб имконияти чекланган болалар учун ўз эшикларини очди. Айни пайтда кунига 320 минг нафар йўловчи оқимига эга бўлган Тошкент метроси ногиронлар аравачасида юрадиганлар учун имконсизлигича қолмоқда. Anhor.uz нашри бир неча бор ногиронлар учун метродан фойдаланиш имконияти мавзусини кўтариб чиққан. Журналистлар Бобур Каримов ва Айсулу Турдигалиева метро бекатларини қайта кўздан кечириб, бу ерда қулай муҳит яратилмаган деган хулосага келишди. Бу, ўз навбатида, ногиронлар таълим муассасаларига бориш ва таълим олиш имкониятидан маҳрум бўлишни англатади.

Юнус Ражабий бекати

Бу бекатда оналар аравачани қўлларида кўтариб юришга мажбур. Гувоҳларнинг айтишича, милиция ходимлари кунига кўпи билан 6-7 нафар ногиронга ёрдам беришади. Аввалроқ Ногиронлар уюшмаси аъзолари барча метро бекатларида кўчма пандуслар ўрнатишни тавсия қилган эди.

Бекатда шунингдек, ногиронларнинг метродан фойдаланишини имконсиз қиладиган баландлик ўзгаришлари мавжуд. Бу ерда тутқичга эга бўлган модулли пандус-конструкторни ўрнатиш мақсадга мувофиқ бўларди.

6-сонли бекат (Қуйлиққача олиб борувчи йўналиш)

Бу бекатда ҳам пандуслар йўқ. Метро олдидаги автомотураргоҳда ногиронлар машиналари учун жой йўқ.

Станцияга кириш/чиқишдаги ягона пандус

Тошкент метрополитенининг аксарият бекатларида кўзи ожиз ва кўриш қобилияти паст одамлар учун тегиниш (тактил) плиткалари ўрнатилмаган.

Чилонзор бекати

Ҳожатхона фақат метронинг биттта бекатида мавжуд. Журналистлар у ерда ишлаётган аёл билан суҳбатлашганида, у кўзи ожиз ва кўриш қобилиятини йўқотган одамлар бу ерга тез-тез келиб туришини, ногиронлар аравачасига ўтирган одамни бир мартагина кўрганини таъкидлади. Бу ходиманинг ўзи кўзи ожизларни ҳожатхона кабинасига олиб боришга ва олиб қайтишга боришга мажбур.

Бекатда кўришда нуқсони бўлган одамлар учун тегиниш (тактил) йўллари йўқ. Ногиронлар аравачасида юрадиганлар учун пандуслар ҳам йўқ.

Бошқа метро бекатлари ногиронлар учун ҳам худди шундай муаммоларга дуч келмоқда.

“Ҳамид Олимжон” метро бекатига кириш. Пандуснинг қиялик бурчаги 60 даражадан ошади, бу эса мобиль пандусни ўрнатишни талаб қилади.

Юнусобод метро бекати. Бу ерда ҳам платформали кўтаргичли зинапояни ўрнатиш талаб қилинади.

“Туркистон” метро бекати

Минг ўрик” метро бекати

“Тошкент” бекати

Аввалги мақолаларимизда Ўзбекистон ногиронлар уюушмасининг ногиронлар учун метродан фойдаланиш имконияти бўйича тавсияларини эълон қилган эдик. Шундай қилиб, қуйидагилар зарур:

  • Метрога киришдан бошлаб ва вестибюлларгача кўзи ожиз йўловчилар учун тегиниш (тактилли) йўлакларни ўрнатиш;
  • Барча метро станцияларининг барча майдончаларида стандартларга жавоб берадиган пандуслар ёки зинапоялар панжараларига автоматик кўтаргичларни ўрнатиш;
  • метро бекатлари яқинида жойлашган автотураргоҳларда ногиронлиги бўлган шахсларнинг автомобиллари учун камида иккита жой ўрнатиб, уларни ногиронлар автомобилларини тўхташ жойи эканлигини таъкидлайдиган махсус белги билан белгилаб қўйиш;

Лифтлар ёнида ушбу лифт ногиронлар, қариялар ва болалар аравачаси бор йўловчиларга хизмат кўрсатишини кўрсатадиган белгини ўрнатиш.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.