Гўшт нархлари – вақт кўрсатади

Гўшт нархлари – вақт кўрсатади

Бугун эрталаб тармоқдаги “Потребитель.уз” гуруҳи иштирокчилари ўртасида Тошкент бозорларининг бирида содир бўлган гўшт нархларининг тушиб кетиши фаол муҳокама қилинди. Сўз Юнусобод бозори ҳақида бормоқда. Бу ерда мамлакат Президенти ва солиқ хизмаnи вакилларининг ташриф буюради, деган миш-мишлар муносабати билан гўшт нархлари кескин тушиб кетган.

Қизғин муҳокама давомида гуруҳ иштирокчиларини бошқа маҳсулотларнинг нархлари ҳам қизиқтирди.

Албатта, Тошкент бозорларидаги гўшт нархлари ҳам солиштириб кўрилди. Масалан, Фарҳод бозорида бир кило мол гўшти 41 000 сўм, Наврўз бозорида (ТТЗ-2 мавзеси) – 42 000 сўм, Авиасозлар бозорида (собиқ Кадишев) – 39 000 сўмни ташкил этган.

Anhor.uz таҳририяти вазиятни изоҳлашни сўраб “Юнусобод” бозори бошқармасига мурожаат қилди. У ерда ҳеч қандай юқори мартабали меҳмонлар кутилмагани ҳақида айтишди. Нархлардаги “сакрашлар” борасида эса бозор маъмурияти маҳсулотлар қандай нархларда сотилишини назорат қилмаслигини билдириб, солиқ хизматига мурожаат қилишимизни маслаҳат беришди

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.