Гўшт ва бошқа муҳим озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи барқарорлаштирилади

Гўшт ва бошқа муҳим озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи барқарорлаштирилади

“Республика аҳолисини ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турлари билан ишончли таъминлашга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор қабул қилинди.
 
Ушбу ҳужжатга мувофиқ, Ўзбекистонда Ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштиришга кўмаклашиш Жамғармаси ташкил этилади. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг эквиваленти 100 млн. АҚШ доллари бўлган бирламчи бадали ҳисобидан шакллантирилади.

“Жамғарма маблағлари биринчи навбатда, гўшт, ўсимлик ва ҳайвон ёғи, ғалла, ун, картошка, сабзи, бошпиёз, шунингдек, бошқа муҳим ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларини ички бозордаги озиқ-овқат товарларига бўлган талаб ва таклифларнинг мавсумий ва жадал тебранишларини силлиқлаштиришга йўналтирилади”, – дейилади қарорда.
 
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов бошчилигида Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларига нарх- навони мониторинг ва назорат қилиш республика комиссияси ҳам тузилади. Жамғарма маблағларидан фақат Республика комиссиясининг қарорлари бўйича фойдаланилади.
 
Республика ҳукумати ва Ташқи савдо вазирлигига қисқа муддат ичида танлов асосида ички бозорда етишмаётган муҳим озиқ-овқат маҳсулотларининг харидини ташкил этиш топширилди. Товарлар махсус савдо нуқталари орқали сотилади.

Шу мақсадда 2018 йил 1 апрелга қадар белгиланган тартибда тасдиқланган рўйхатлар бўйича жамғарма ҳисобидан импорт қилинадиган ижтимоий аҳамиятга эга бўлган озиқ-овқат маҳсулотларининг асосий турлари божхона тўловларидан озод этилди, божхона йиғимлари бундан мустасно.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.