Хисобли дўст айрилмас еки қарзларни вақтида тўлаш тўғрисида

Хисобли дўст айрилмас еки қарзларни вақтида тўлаш тўғрисида
Россияга укиш учун еки мехнат килиб пул топиш ниятида кетган узбекистонликлар у ердаги жамиятнинг бир кисми сифатида россияликлар дучор булаетган муаммоларга рубару булмокдалар. Anhor.uz тахририятига ватандошларимиздан турли саволларни ойдинлаштириб бериш тугрисида хат ва телефон оркали купгина илтимослар тушиб туради. Охирги хафталар давомида  бизнинг таҳририятимизга Россиянинг турли кредит ташкилотларидан қарздорлик сабабли РФ ФМХ “Қора рўйхати”га тушиб қолган баъзи бир қарздор одамлар бўйича ҳолатга аниқлик киритишни сўраб мурожаатлар бўлмоқда. Жумладан, Россиянинг купгина худудларида иш юритаетган кредит ташкилотларидан бири – «Мол.Булак.Ру» тилга олинган.
 
 «Мол.Булак.Ру» 5 йилдан ортиқ Россия бозорида ишламоқда ва микромолиялаштириш хизматлари соҳасида етарли даражада муваффақиятли ривожланмоқда. МЧЖ микромолиялаштириш ташкилоти Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Россия фуқароларига займ беради.
 
Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Anhor.uz Мўл Булоқга мурожаат қилишга қарор қилди ва “Қора рўйхат” билан боғлиқ ҳолатни Мўл Булоқ компанияси Қидирув ва мажбурий қарз ундириш департаменти бошлиғи Скокова Яна Вадимовнадан бундай холатларни таърифлаб беришини суради. 
 
Ассалому алейкум, Яна Вадимовна. Anhor.uz таҳририятига компаниянгизнинг мижозлари бир неча маротаба ёрдам беришни сўраб мурожаат қилишди. Қўнғироқларнинг барчасида Мўл Булоқ ўз қарздор-мижозларини РФ ФМХ “қора рўйхат”ига киритгани билан боғлиқ. Бу ростдан ҳам шундайми?
 
– Ҳа, бу рост. Ҳозирда Мўл Булоқ муддати ўтиб кетган қарздорликни ундириш бўйича фаол ҳаракат қилмоқда, бунда қарздорларга нисбатан мажбурий таъсир қилишнинг барча чоралари қўлланмоқда. Бундай чоралардан бири – киришга рухсат бермаслик ёки муҳожирларнинг тили билан айтганда – ФМХ қора рўйхатига киритишдир. Бугунги кунда 15.08.1996 йилда қабул қилинган “Россия Федерациясидан чиқиш ва Россия Федерациясига кириш тартиби тўғрисида”ги 214-сон ФҚ ва 02.10.2007 йилда қабул қилинган “Ижро тўғрисида”ги 229-сон ФҚга асосан 1200 кишига қарздорлик бўйича Мўл Булоқ олдида ўзларига олган шартнома мажбуриятларини бажармаганликлари сабабли Россия Федерациясига 5 йил муддатга киришга рухсат бермаслик тўғрисида суд актлари қабул қилинган.
 
– Наҳотки бунинг барчаси шунчалар жиддийки, компания шундай йўл тутишга мажбурми?
 
– Қарзни қайтариш жараёни ҳар доим жиддий иш бўлган.Одам бошпана ижараси, ўқиш, рухсат ҳужжатларини расмийлаштириш, Ватанидаги ўз яқинларига ёрдам бериш каби ўз ҳаётий талабларини қондиришда маълум бир миқдордаги пулга эҳтиёж сезганида кўп ҳолларда фақат бизгина уларга
 
тез ва чин дилдан ёрдам беришга тайёр бўламиз, чунки кўпчилик рус банклари чет эл фуқароларига кредит беришдан бош тортади. Лекин, шунга қарамасдан “заёмчи” бўлган мижозимиз “қарздор” категориясига ўтиб қолиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бунга ишдан айрилишдан тортиб жиноий фирибгарлик ҳаракатлари ҳам сабаб бўлиши мумкин. 
 
Аммо, шуни билиш лозим: қарзни тўлаш ва займга олинган пулларни қайтаришга тўғри келади – пулни қайтаришни чўзган билан займ олган одам ўз ҳолатини мураккаблаштиради ва шартнома шартларида кўрсатилган тартибда жарима санкцияларининг ҳисобига қарз миқдорининг ортишига олиб келади, ундан ташқари суд ҳаражатлари ва тўловлари ҳам займ олган одамнинг елкасига қарз бўлиб тушади. 
 
Бунда бизнинг мижозларимиз займ шартномасини имзолашдан ва пулни олишдан аввал бу барча шароитлар бўйича огоҳлантирилади. Бугунги кунга келиб биз 1 200 нафар қарздорга нисбатан суд қарорини олганмиз, унга кўра суд ҳаражатларини қўшиб ҳисоблаганда қарз масалан, 30 000 рублдан 60 000 рублга етган.
 
– Компания ўз қарздорларининг қийин молиявий аҳволидан келиб чиққан ҳолда уларни тушунишга ҳаракат қиладими?
 
– Албатта! Компания пайдо бўлган ҳолат бўйича унинг исталган босқичида ўз қарздорликлари бўйича мурожаат қиладиган қарздорларга тўғри муносабат билдиришга тайёр. Барчамиз инсонмиз ва қарздорда ўз муддатида займни қайтариш учун қийинчиликлар ва муаммолар пайдо бўлган бўлиши мумкинлигини жуда ҳам яхши тушунамиз. 
 
Бунга ишдан бўшаш, Ватанига зудлик билан кетиш, хасталик ҳамда бошқа бир қатор сабаблар бўлиши мумкинки биз уларни олдиндан билмаймиз. Ўзганинг бахтсизлиги билан ўз бахтингни қураолмайсан, дейишади. Ва биз ўзгаларнинг муаммоларидан пул ишлашни истамаймиз. 
 
Шу сабабли бизга ўз вақтида мурожаат қилган барчага тўғри ёндашишга тайёрмиз. Виждонли арздорларимизга эса уларнинг имкониятлари борлигини эслатиб қўймоқчимиз!
 
– Сиз Компания истисно сифатида қарздорлар учун сўнгги имкониятни бериши мумкинлигини айтмоқчимисиз?
 
– Ҳа, мен айнан шундай демоқчиман – биз қарздорларни тушунган ҳолда уларнинг шароитларини кўриб чиқишга тайёрмиз. Агар уларда даромад билан боғлиқ ёки бошқа кўнгилсиз ҳолат юз берса, биз икки томон учун ҳам маъқул бўладиган қарз реструктуризациясини тақдим этишга тайёрмиз. Бунинг учун атиги бизга қўнғироқ қилиш, кейин офисимизга келиб, ариза ёзиш ва қарзни ёпиш учун янги график олиш зарур.
 
Кўплаб займ олганларнинг талабларига биноан, “Эзгулик улаш” акцияси доирасида қийин ҳаётий ҳолатга тушиб қолган ва ўз вақтида қарзини тўлаш имкони бўлмаган қарздорларнинг жарима санкцияларини, жарималарини, пеняларини айириб ташлаш ҳамда қолган қарздорлик учун фоиз ставкасини қайта кўриб чиқишга тайёрмиз. Лекин бу акция фақатгина 2015 йилнинг 31 декабрига қадар амал қилади.
 
– Яъни сиз ўз мижозларингизни қўллаб-қувватлайсизми?
 
– Ўз вақтида қарзини узаолмаган мижозларимизнинг кўпчилиги акциядан фойдаланиб қолишига ишонамиз. Бизнинг аризамиз туфайли “қора рўйхат”га тушиб қолган қарздорларимиздан жуда ҳам кўплаб шикоятлар тушди. 
 
Бу фуқаролар ҳар қандай талабларда ҳам қарзларини қайтаришга тайёр, лекин “қора рўйхат”дан чиқиш осон эмас. Қарздорлардан пайдо бўлган ҳолатни ҳал қилишни сўраб, уларга сўнгги имкониятни беришни сўраб кўплаб таклиф келиб тушмоқда. 
 
Ва албаттаки, биз уларга кўмаклашамиз. Лекин ҳар доим ҳам шундай бўлавермайди.
 
– Агарда мижозларингиз шунда ҳам имкониятдан фойдаланишга ҳаркат қилмаса, қандай чоралар кўрасиз?
 
– Биз пулларимизни ундириш мақсадимизда турибмиз ва қидирув ва қарздорликни мажбурий ундириш билан боғлик бўлган Россия Федерация қонунчилигида кўрсатилган барча ҳаракатларни амалга оширамиз.
 
Россия Федерацияси Жиноят қонунчилигида қасддан кредиторлик қарзини тўламаслик (РФ Жиноят кодексининг 177-моддаси) ҳамда суд қарори ёки бошқа қарорларни бажармаслик учун жиноий жавобгарлик (РФ Жиноят кодексининг 315-моддаси) белгиланган. Халқаро шартномалар доирасида, масалан, фуқаролик, оила ва жиноят ишлари ва ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги Минск Конвенциясига асосан биз қасддан қарзини тўламайдиганларни Ватанларида ИИВ ва прокуратура органлари орқали улардан қарзни ундирамиз. “Эзгулик улаш” акцияси ниҳоясига етганидан кейин биз барча қарздорлар рўйхатини Фуқаролик ва Жиноят қонунчилиги нормаларини бузганлик учун Россия Федерациясига киришларига рухсат бермаслик қарорини чиқариш учун Федерал миграция хизматига йўналтирамиз. Ҳеч қайси қарздор эътиборимиздан қолиб кетмайди!

Anhor.uz таҳририяти Россия Федерацияси қонунлари ва халқаро келишувларни ўрганган ҳолда Мол Булакнинг ўз мижозларига нисбатан ҳаракатларининг қонунга мос эканлигига амин бўлди. Шу сабабли, Anhor.uzга ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларга фақатгина бир гапни айтишимиз мумкин: “Қарз ўз вақтида тўланиши лозим”.

 
 
Тахририятдан: Anhor.uz таҳририяти Россия Федерацияси қонунлари ва халқаро келишувларни ўрганган ҳолда Мол Булакнинг ўз мижозларига нисбатан ҳаракатларининг қонунга мос эканлигига амин бўлди. 
Anhor.uz тахририяти маслахат сўраб мурожаат қилган адвокатлар ҳам бир овоздан  Мўл Булоқ компаниясининг тутган йули қонуний ва Россия Федерациясининг қонунларига тула мос келишини таъкидлашди.
Шу туфайли тахририятимизга мурожаат килган ватандошларимизга вактни йукотмасдан компанияга мурожаат килишларини тавсия этамиз ва тез кунларда молиявий масалаларини ижобий хал булишини тилаймиз.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.