Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент шаҳар Кенгаши ташаббуси билан
7 январдан 14 январга қадар «Хотира абадий» (Память вечна) лойиҳаси ташкил этилди.
        
Ушбу лойиҳа доирасида қуйидаги ишлар амалга оширилди.
Жумладан:
Тошкент шаҳридаги ҳар бир туманда ўрнатилган ёдгорликлар аниқланиб рўйхати шакллантирилди.

Лойиҳани амалга ошириш учун барча маҳалла фуқаролар йиғинлари ўз иш режасини ишлаб чиқди.

Маҳалла фуқаролар йиғини раиси бошчилигида маҳалла фаоллари билан биргаликда аниқланган ёдгорликларнинг таъмирталаби таъмирланиб, атрофлари ободонлаштирилди.

Жорий йилнинг 10 январ кунидан бошлаб барча ёдгорликларга маҳалла ёшлари, фаоллари, иккинчи жаҳон урушида халок бўлганларнинг оила аъзолари, яқинлари билан бирга гул қўйиш маросими ўтказилиши бошланди.



Иккинчи жаҳон урушида қатнашганлар, фронт ортида хизмат қилганлар, 100 ёшлилар ва 100 ёшдан ошган қариялар ҳолидан ҳабар олиниб бу ишлар давом эттирилмоқда.



Ундан ташқари маҳаллада истиқомат қилаётган ёшларни Ватанпарварлик руҳини кўтариш, уларни тарихга, Ватанга бўлган муҳаббатини янада ошириш мақсадида ёдгорликларга гул қўйиш маросимида улар ҳам қатнашишди. Уларга устозлар, ёши катта кекса фахрийлар томонидан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари кўрсатган жасоратлари ҳақида сўзлаб берилди.