Human Rights Watch халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти Марказий Осиё мамлакатларининг ҳукуматлари коронавирус пандемияси даврида инсон ҳуқуқларини бузаётганини билдирди.

23 апрель куни чоп этилган махсус маърузада ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилот Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон амалдорлари инфекция тарқалишининг тўхтатиш бўйича “муҳим қадамлар” билан бир қаторда журналистлар, тиббий ходимлар ва фаолларга қарши чекловларни жорий этишдан фойдаланганини, карантин чоралари эса баъзида “зўравонлик ва тўғри келмайдиган” усуллар билан жорий этилгани ҳақида айтилади.

Ўзбекистонда коронавирусга чалинган, касаллиги гумон қилинган ёки чет элдан келаётган одамлар камида 14 кун муддатга карантинга жойлаштирилади. Ҳукумат карантин даврида уларнинг электрон қурилмаларини, шу жумладан мобил телефонлари ва банк карталарини олиб қўймоқда. Адлия вазирининг ўринбсари бу буюмлар вирус тарқалишининг манбаи бўлиши мумкинлигини ва карантиндаги шахс билан алоқада бўлган бошқа шахсларни аниқлаш учун зарур эканини айтган. “Шахсий буюмлар енгил дезинфекцияланиши, вирусни аниқлаш учун алоқалар кўнгилли равишда тақдим этилиши мумкинлигини ҳисобга олган ҳолда, бу шартлар кераксиз ва ҳаддан ташқари”, - дейилади ташкилот баёнотида.

7 апрель куни учта блогер Тошкентдаги ҳайкал ёнида ниқобсиз видео олганидан кейин карантин чораларини бузгани ва майда безорилик учун 15 суткага қамалди ва 1 115 000 сўм миқдорида жаримага тортилди.

Бошқа бир блогер, ҳукумат вакиллари Instagram тармоғида унинг гўёки санитария ва эпидемиология талабларини бузганлигини кўрсатувчи фотосуратлари ва видеосини топганини ва давлат органлари томонидан карантин кунларида амалга оширилаётган ишларни танқид қилганини билдирганидан кейин майда безорилик учун етти кунга қамалди.

«Марказий Осиё мамлакатларининг ҳукуматлари пандемияга жавоб сифатида қўллаётган ҳар қандай чекловлар мутаносиб равишда бўлиши ва фақат аҳолини ҳозирги пандемиядан ҳимоя қилишга йўналтирилиши керак», - дейди Уильямсон. «Инсон ҳуқуқларига фавқулодда чораларни қабул қилиш пайтида ҳам амал қилиниши шарт».

Бош саҳифадаги фотосурат: Xinhua