Инсон манфаатларини таъминлаш йили

Махалля "Пахта", которую также проверили председатель Ассоциации инвалидов и журналистка Anhor.uz

Янги йил арафасида Ўзбекистон президенти 2022 йилни Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб эълон қилишни таклиф этди. Anhor.uz журналисти Дана Опарина ва Ўзбекистон ногиронлар уюшмаси раиси Ойбек Исоқов Тошкентдаги иккита маҳалла марказида имконияти чекланган фуқароларнинг ҳуқуқлари қандай таъминланаётганини текширишга қарор қилишди.

Биринчи текширилган маҳалла Келес кўчаси, 3А-уйда жойлашган. Маҳалла раиси Карабаев Шокир Заирович.

Маҳаллада 5045 нафар аҳоли истиқомат қилади, шундан 107 нафари ногиронлиги бор шахслар. Маҳалладан тўрт нафар фуқаро ихтисослашган мактабларда ўқийди, уйда ҳеч ким ўқимайди.

Ойбек Исоқов маҳалла раисидан маҳалла марказида тўсиқларсиз муҳит яратиш бўйича ташкил қилинган шарт-шароитларга баҳо беришни сўради.

“Маҳалла раиси ўзига «4» баҳо қўйди, биз эса – «2», чунки бинодаги ҳожатхона мослаштирилмаган, эшиклар тор. Маҳалла биносининг ўзи жуда эски – кутиш залида сув солинган кулер йўқ, маҳалла фаолияти ҳақида маълумот йўқ, ариза ёзиш учун намуналар йўқ”, — дея қайд этади Ногиронлар уюшмасининг раиси.

Маҳалла раиси “Темир дафтар”га уч киши, “Аёллар дафтарида” 39 нафар киши борлигини, “Ёшлар дафтарида” эса ҳеч ким йўқлигини айтади.

“Охирги ҳолат ғалати кўринди. Ишонамизки, имконияти чекланган ёшлар орасида ишсизлар албатта бўлади, улар “Ёшлар дафтарига” киритилиши шарт”, – деб ҳисоблайди Ойбек Исоқов.

Маҳалла томонидан ногиронлиги бор шахсларга якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти учун кредит олиш бўйича тавсиялар берилмаган.

Бу ерда яна бир савол туғилади, маҳаллада яшайдиган ногиронлиги бўлган фуқаролар орасида қанчаси ногиронлиги бўлган ёлғиз нафақахўр мақомини олиш учун ҳокимга мурожаат қилган. Маҳалла раиси маҳаллада бундай одамлар йўқ, деган жавобни берди.

Шунингдек, маҳалла вакиллари маҳаллада қанча ногиронлиги бўлган шахслар борлигини ва уларнинг муаммоларини аниқлаш бўйича маҳаллани айланиб чиқиш ишларида қатнашганми, деган савол ҳам берилди. Маълум бўлишича, бу ишни шу йилнинг январь-март ойларида Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги амалга оширган.

Маҳалла раиси бу борада маҳаллани айланиб чиқиш ишларида ҳеч ким иштирок этмаганини қайд этди, бироқ Агентлик маълумотларига кўра, унда барча маҳаллалар қатнашган.

Маҳалла раисининг сўзларига кўра, маҳалладаги ногиронларнинг ҳеч бири уй-жойга муҳтож эмас. Маҳалла томонидан 2021 йилда ногиронлиги бўлган шахсларга уй-жой олиш бўйича тавсиялар берилмаган. Бир нафар ногиронлиги бор киши уй-жойини таъмирлашга муҳтож, иккитасига эса ижтимоий ходимнинг ёрдами талаб қилиняпти, яна иккитаси жарроҳлик амалиётига муҳтож.

2021 йилда маҳалла томонидан 42 нафар фуқарога моддий ёрдам кўрсатилган.

“Маҳалла раислари ҳаммага ёрдам бермоқчи эканликларини айтишди, лекин афсуски, маҳалладан моддий ёрдам ажратиш учун бюджетдан етарлича маблағ ажратилмаяпти”, – дейди Исоқов.

Маҳаллаларнинг раислари моддий ёрдам ажратиш мезонлари эскирган, деган фикрга қўшилди. Бу мезонларга кўра, агар уйда телевизор ва музлатгич бўлса, у ҳолда одам моддий ёрдамга муҳтож эмас. Мезонларни қайта кўриб чиқиш керак, шунда маҳаллалар кўпроқ кам таъминланганларга ёрдам бера олади.

Шунингдек маҳаллалар раислари маҳалла биноларида қулай жисмоний муҳитни яратиш учун қўшимча маблағлар зарурлигини ҳам таъкидлади. Ҳожатхона эшикларини алмаштириш ёки пандус қуриш, тактил йўлаклар ташкил қилиш учун маблағ маҳалла бюджетига киритилиши керак. Бундан ташқари, раислар бюджетда қулай муҳит яратиш банди бўлиши кераклигини ҳам қайд этишди.

Маҳалла марказидаги пандус («Пахта» маҳалласи). Шаҳарсозлик нормаларига кўра, пандуснинг ҳар икки томонида тутқичлар бўлиши керак.

“Улар маҳаллада ижтимоий иш бўйича штат бирлигини жорий этишни хоҳлашяпти, чунки аҳоли муаммоларининг 90 фоизини ижтимоий масалалар ташкил этади”, – дея хулоса қилди Исоқов.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.