Интернет жиноятларни фош этиш учун ахборот манбаига айланди

Интернет жиноятларни фош этиш учун ахборот манбаига айланди

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари интернетда пайдо бўладиган ҳуқуқбузарликларни акс эттирувчи роликларни кузатиб бориб, уларда акс этган фактларга тезкорлик билан чора кўрмоқда, дейди Тошкент шаҳар ИИБ бошлиғининг ўринбосари, Тергов бошқармасининг бошлиғи Дониёр Тошхўжаев.

Унинг сўзларига кўра, ҳозир ҳуқуқни муҳоқаза қилиш органларида бу борадаги ишлар мунтазам асосда олиб бориляпти, бу билан махсус ходимлар ҳам, оддий терговчилар ҳам шуғулланмоқда.

«Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг назарига тушган видеороликлар мажбурий равишда қай этилади, улар бўйича суриштирув ишлари ўтказилади. Агар жиноят содир этилгани факти тасдиқланса, баённома тузилади ва зарур тергов тадбирлари бошлаб юборилади», — дейди у.
 
Шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлариннг вакиллари шаҳар ИИБда ўтказилган брифинг давомида электрон почта манзилларига аноним тарзда юборилган роликларни мажбурий равишда кўриб чиқишади. Демак, видеода акс этган жиноятчилардан қўрқаётган фуқаролар ўзларининг соғлиғи ва ҳаётидан ташвиш тортмасдан, ўз роликларини дадиллик билан милицияга юборишлари мумкин.
 
Эслатиб ўтамиз, сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқлардаги ўзбек гуруҳларида ҳайдовчилар ўз видеорегистраторларига тушган роликларни жойлаштириш ҳолатлари кўпайиб кетди. Уларда йўл ҳаракати қоидалари қўпол бузилган ҳолатлар акс этган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.