Мушкул вазият

Мушкул вазият

Бу Ўзбекистонга хос вазият. Матлуба мактабни тугатиши билан турмушга чиқди, махсус таълимга эга бўлмасдан бир умр уйида ишлади, ҳеч қачон расмий ишга жойлашмаган. Мана у ҳозир 45 ёшда, аммо иш стажига эга эмас. Келгусида расмий меҳнат стажига эга бўлмаган аёллар энг кам пенсия миқдорини олади, улар ижтимоий заиф ва ҳимояланмаган.

«Ота-оналарнинг кўпчилиги қиз фарзандларга қараганда ўғил фарзандлар таълим олишига инвестиция қилиш ота-она учун кўпроқ фойда келтиради, деб ҳисоблайди. Бундай ҳолат ўзида жиддий хавфни яширган бўлиб, у мушкул вазиятни келтириб чиқаради. Яъни оилада болалар тарбияси ва ривожланишида қизларнинг инсон капиталидан фойдаланишида чекловларни яратади, уларни эркаклар билан иш ўрни учун мусобақада тенг бўлмаган шароитларга қўяди…

Малака ва таълим олишдаги тенг бўлмаган шароитлар аёлларнинг амал поғонасидан кўтарилиши ва муносиб иш ҳақи олиши учун уларнинг имкониятларини чеклайди. Бу қизлар таълимига инвестициялар кам фойда келтиради деган жамоатчилик фикрини кучайтиради. Бу ҳақда БМТ Тараққиёт Дастурининг “Барқарор ривожланиш мақсадларида стратегик тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш” маърузасида сўз боради.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.