Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти соғлом одамларга ниқоб тақиш бўйича тавсиялар бермайди. Шунга қарамасдан, бугундан бошлаб Ўзбекистонда ниқобсиз юрган фуқароларга “огоҳлантириш” берилади, 25 мартдан бошлаб эса ушбу қоидани бузганлик учун 1 базавий ҳисоб миқдорида (223 минг сўм) жарима тўланади, қоидабузарлик такрорланганида жарима миқдори 3 бахавий ҳисоб миқдорини (669 минг сўм) ташкил қилади. Ҳозирча жаримани ким ёзиб бериши ва уни тўлаш процедураси қандай бўлиши тушунарсиз. Anhor.uz мухбири уўбу саволларни тегишли органларга йўллади, ҳозирча эса соғлиққа зарар етказмаслик учун ниқобларни қай тарзда тўғри тақиш кераклигини эслатиб ўтамиз.

Ниқобни қандай ҳолатларда тақиш керак?

- Агар соғлом бўлсангиз, ниқобни Covid-19 га гумони бор беморларга қараган пайтингизда тақинг;
- Агар йўталсанги ёки сизда тумов бўлса тақинг.

Ниқобни қандай қилиб тўғри тақиш керак?

- Ниқобдан фойдаланишдан олдин қўлларни яхшилаб ювиш ёки уларга ишлов бериш керак;
- Ниқоб бурун ва оғизни ёпиши, у юзга зич ёпиб туриши керак;
- Агар ниқобни таққан бўлсангиз, унга қўлларни теккизиш мумкин эмас. Агар қўлларни теккизишга улгурган бўлсангиз, уларни совунлаб ювинг ёки антисептик билан ишлов беринг;
- Бир марталик ниқобдан такрор фойдаланиш мумкин эмас. Агар ниқоб нам ёки ифлосланган бўлса, уни ечиб ташланг.

Ниқобни қандай тўғри ечиш керак?

- Ниқобни тасмачаси орқали ечиш лозим;
- Ниқоб биологик қуролга айланмаслиги учун уни чиқинди қутисига ташланг (бу муҳим!);
- Ниқобни ечгандан кейин қўлларни ювиш ёки уларга ишлов бериш керак;
- Агар зарур бўлса, янги ниқобни тақишингиз мумкин.

Ниқобларнинг салбий томони нимада?

- Ниқоблар кўзларни ёпмайди. Шунга мос равишда, айрим вируслар учун энг қулай юқиш йўлларидан бири очиқ ҳолда қолади.
- Ниқоблар бурун ва оғизга зич ёпишиб турмайди. Демак, вирус олдингидай уларга тушиши мумкин.
- Ниқобларнинг тешиги ҳаддан ташқари катта бўлиб, улар орқали майда томчилар ўтиши мумкин. Аммо йирик томчиларни (агар одам бевосита сиз томонга аксирган бўлса) ниқоб бироз вақтга ушлаб қолади.
- Ниқобларни тўғри тақиш жуда ноқулай, бу уларнинг фойдасини деярли минимумга етказади.

Агар респиратор тақилса-чи?

FFP2 респираторлари ниқоблардан кўра яхшироқ ишлайди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тиббиёт ходимларига айнан улардан фойдаланишни тавсия этади. Одатда одамлар энг паст ҳимоя синфига (FFP1) эга ниқобларни харид қилишида (яна FFP2 ва FFP3 ҳам бор). Бундай ниқоблар зарарланган зарраларни материянинг ўзи орқали ва ён томонлардан осон ўтказади. Аммо бу ерда бир нечта муҳим камчиликлар мавжуд:

- Бундай респираторларда нафас олиш оғир, айниқса узоқ вақт давомида. Шу боис нафас йўлларининг сурункали касалликларга ёки юрак-қон томир тизими касалликларига эга кишилар, шунингдек айрим руҳий бузилишларга эга одамлар учун бундай респираторларни тақиш хавфли ҳисобланади – буни шифокор билан муҳокама қилиш керак.
- Бундай респираторлар болаларда ва соқоли ёки мўйлови бор кишиларда яхши турмайди, шу боис бундай ҳолатда ҳимоя ёмонроқ бўлади.

Бош саҳифадаги иллюстрация Юлия Зубашченко