Онкологик касалликларга чалинган болаларга бағишланган хайрия марафони бошланди

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Ezgu amal жамоатчилик жамғармаси билан ҳамкорликда онкологик касалликларга чалинган болаларга бағишланган Ezgu amal хайрия марафонини бошлади. У 11 майдан 9 июнга қадар давом этади. Бу ҳақда ташкилотчилар ва ҳамкорлар 11 май куни Тошкентда ўтказилган матбуот брифингида маълум қилди.
 
Марафоннинг асосий вазифаси онкологик касалликларга чалинган, айни пайтда турли даволаниш босқичида бўлган болаларга манзилли, таргетланган молиявий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш, айниқса болалар орасида онкологик касалликларга бошида ташҳис қўйиш ва ўз вақтида даволаш масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишдан иборат. Унга эришиш учун давлат ҳокимияти органлари, нодавлат тузилмалар, бизнес ва кенг жамоатчиликнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш муҳим. 

— Афсуски, онкологик ва гематологик касалликларга чалинган аҳолига ёрдам кўрсатиш тизимини ислоҳ қилиш дастурининг ҳамма бандлари ҳам амалга оширилмаган, онкология хизматида қатор муаммолар мавжуд, – дейди Ezgu amal жамғармасининг васийлик кенгаши раиси Мунира Хўжахонова. – Саратонни енга олган инсонлар ҳақида ҳикоя қилар эканмиз, ўз вақтида скрининг ўтказиш, саратонга илк босқичида ташҳис қўйиш зарурти каби ўткир муаммони кўтарамиз. Бу прогнознинг ва даволаш натижасининг яхшироқ бўлишини таъминлайди. Шу боис кенг жамоатчилик фойдалана оладиган замонавий диагностика ускуналари ҳамда ягона скрининг тизимини яратиш зарур.

Хайрия марафони турли форматдаги тадбирлар туркумини ўз ичига олган, масалан, онлайн-трансляциялар, манбут анжуманлари, брифингларв, «давра суҳбатлари», мутахассислар, маданият ва бизнес вакиллари билан учрашувлар, маҳорат дарслари, интервьюлар ва тақдимотлар.

Марафон 9 июнь куни ўтказиладиган хайрия концерти билан якунланади, у болаларга ўзларининг катта саҳнада миллий юлдузлар билан бирга чиқиш орзусини амалга ошириш имкониятини тақдим этади.

Шу куни «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ва Ezgu amal жамоатчилик жамғармаси ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.