Оқшомги Анҳор: 19 октябрь янгиликлари

Оқшомги Анҳор: 19 октябрь янгиликлари

Бугун  бутун янгиликлар мавзуи Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи билан боғлиқ бўлиб, деярли бошқа мавзулар йўқ. Шунинг учун ташрифнинг беш асосий тезислари қуйидагилардан иборат:

Мирзиёев ва Путин АЭС қурилишининг тамал тошини қўйиб бердилар. Жиззах вилоятида АЭС қурилишини бошлашга киришиш  маросимида Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Алишер Султонов ва “Росатом” давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачёв иштирок этдилар. АЭС қурилишини 2028 йилда ниҳоясига етказилиши кутилмоқда. Шу билан бир қаторда Фарход ва Чорвоқ ГЭСлари модернизация қилинади.
 
Ўзбекистон Президенти яқин йиллар давомида мамлакатлар  товар айрибошлаш ҳажмини ўзаро 10 миллиард долларгача етказишини қайд этди. Мирзиёев Ўзбекистон ҳудудлар ўртасидаги алоқаларни тараққий эттиришдан манфаатдор эканини таъкидлади. Шунингдек, Россия-Ўзбекистон ҳудудлараро ҳамкорлик биринчи форумида 27 миллиард доллар ҳажмида салкам 800 га яқин битимлар имзоланди.
 
Мамлакатлар илм-фан соҳасидаги ўзаро алоқаларни фаоллаштиришга келишиб олди. Космик тадқиқотларни ривожлантириш учун лойиҳа имзоланиб, унинг доирасида Суффа платосида жуда қувватли радиотелескоп яратилади. “Мен яқин келажакда Россиянинг фазо кемасида Ўзбекистон фуқароси ҳам учиши имконияти эҳтимолдан ҳоли эмас деган фикрдаман”, – деди Мирзиёев.
 
Россия етакчи олий ўқув юртлари  филиалларини Ўзбекистонда ташкил қилиш ва фаолиятига доир Шартнома имзоланди. Москва Давлат  Халқаро муносабатлар Институти, «ММФИ» миллий тадқиқот ядро университети, Россия давлат кинематография институти, Москва энергетика институти,    Россия кимё-технология университети филиалларини очиш режалаштирилмоқда.
 
Тошкентда “Ғалаба” боғи мажмуасини очиш мўлжалланмоқда. “2020 йилда улуғ Ғалабанинг 75 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида биз Ўзбекистонда махсус дастур ишлаб чиқяпмиз… Мазкур мажмуа фашизмга қарши умумкурашимизнинг рамзига айланиб, ёш авлодни тарих, ватанпарварлик ва халқлар дўстлиги руғида тарбиялашга хизмат қилади”, – дея қайд этди Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Путин билан учрашувда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.