Оқшомги Анҳор: 26 октябрь янгиликлари

Оқшомги Анҳор: 26 октябрь янгиликлари

Қўқон коллежида талаба қизларни зўрланиш ҳолати юзасидан жиноий иш бўйича тергов бошланди. Коллеж директори ва омборчиси пулларни ўзлаштириш ёки растрата қилишда, жамоат ишлари бўйича тартиб сақловчи эса номусга тегиш бандлари бўйича айбланмоқда. Жинсий этиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш моддаси бўйича махсус коллеж қўриқчиси ва ўқув бўлими бошлиғига айбловлар қўйилмоқда. Шу билан бирга ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбанинг хабар беришича, гумондорлар исканжага олинган. Коллеж ходималаридан бирининг маълум қилишича, айни пайтда коллежнинг 80 нафардан зиёд ходимлари “ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзишлари илтимос қилингани” сабабли ишга келмаяпти.

Ўзбекистонда хориждаги ватандошлар билан ҳамкорлик соҳасидаги Концепция тасдиқланди. Ҳамкорлик шакли ва даражасига кўра, улар истиқомат учун гувоҳнома, кириш визаларининг соддалаштирилган расмий шакли ва мамлакат ҳудудида меҳнат фаолиятига рухсатнома олишлари мумкин. Ватандошларга бўшаб ётган давлат тасарруфидаги мулклар ва тадбиркорлик, илмий-тадқиқот, таълим, инновацион ва бошқа лойиҳа ҳамда дастурларни амалга ошириш учун ер ҳудудлари берилиши мумкин.

Электр қуввати ҳисоблагичлари бепул ўрнатилади. Эндиликда ҳар қандай электр қуввати ҳисоблагичларини харид қилиш, ўрнатиш, рўйхатдан ўтказиш, мунтазам равишда давлат назоратидан ўтказиш ва пломбалаш, шунингдек мавжудларини алмаштириш ҳудудий электр тармоқлари корхоналари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Ўзбекистонда масофадан таълим олиш олий ўқув юрти ташкил этилади. Бу олий ўқув юрти келажак Университети деб номланади. Талабалар айнан қайси фанларни ўқиб-ўрганишлари маълум қилинмаяпти. Ҳамкорлик тўғрисидаги ҳужжат Ўзбекистон инновацияларни ривожлантириш Вазирлиги ҳамда Гонг Конгнинг CityU , АҚШнинг UdacityX MOOC, Нидерландия-Германиянинг MOOC Iversity ва Янги Зеландиянинг Open Polytechnic таълим муассасалари билан имзоланди.

Шавкат Мирзиёев Қозон тажрибаси бўйича кўп хонадонли турар-жойларни бошқариш бўйича таклифларни маъқуллади. Улар Юнусобод туманидаги турар-жойларга тааллуқли. Ҳар бир кўп хонадонли турар-жойларни сервис компаниялари хизматлари қамраб олади. Президент бу тизимни шу йилнинг ўзидаёқ татбиқ этиш зарурлигини қайд этди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.