Тамакисиз снюс ҳақидаги саволга. «Никотин фронти»да нималар содир бўлмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилиши атрофида қизғин муҳокамалар сусаймаяпти. Ҳужжатда, жумладан, чекилмайдиган тамаки снюсларини Ўзбекистонга олиб кириш ва сотишни тақиқлаш таклифи ҳам бор.

Снюс ва никпэклар (тамакисиз снюс) га қаршиларининг далилларида доимо шундай жиҳатлар қайд этилади: «снюс миллат генофондига жиддий зарар етказиши мумкин»;

«Ўзбекистонда онкологик касалликлар сонининг кўпайишига асосан никотинли маҳсулотларни истеъмол қилиш (тамакисиз снюс назарда тутилмоқда) сабаб бўлмоқда.

Юқоридаги таъкидларни кўриб чиқайлик. Масалан, қуйида биз Европа мамлакатларида саратон касаллигидан эркаклар ўлими ҳақидаги маълумотларга оид расмий маълумотларни (манба инфографикада кўрсатилган) келтириб ўтамиз:

Юқорида кўриниб турибдики, Европада тамаки билан боғлиқ саратон касаллигининг энг паст даражаси айнан Швецияда экан. Бу Швецияда истиқомат қилувчи балоғат ёшидаги истеъмолчилар анъанавий сигаретлардан кўра снюсни афзал кўришлари билан бевосита боғлиқдир.

Машҳур FoodDrugAdministration (АҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика маҳсулотлари сифатини назорат қилиш Бошқармаси) расман снюсни анъанавий сигаретларга нисбатан камроқ хавф туғдирадиган маҳсулот сифатида таснифлайди. Америка миллатининг генофонди ўзбек генофондидан қандайдир даражада тубдан фарқ қиладими?

Келинг, олис Европа ва АҚШга эмас, балки МДҲга аъзо бошқа давлатига: Беларусь Республикасига эътиборни қаратайлик. У ерда 2022 йил апрелидан тамакисиз снюсга оид миллий техник регламент кучга кирди.

Тегишли маҳсулотлар тест назоратидан ўтади, сертификатланади ва Беларусь бозорида эркин муомалада бўлиб, ушбу маҳсулотларни ўсмирлар томонидан истеъмол қилинишини қатъий назорат қилган ҳолда ўз истеъмолчисини топади. Нима учун худди шундай ёндашувни Ўзбекистонда ҳам қўллаш мумкин эмас?

Ўзбекистонда тамакисиз снюс сотилишини тақиқлаш нима беради? Наҳотки, ҳозир мамлакатда жуда кўп тамакисиз снюс истеъмолчилари бундай тақиқдан кейин бирданига ушбу маҳсулотни истеъмол қилишни тўхтатса? Россия тажрибаси, бундай эмаслигини бизга кўрсатиб бермоқда.

Россияда 2019 йил охирида тегишли маҳсулотларнинг айланишини тақиқлаш учун матбуотда кенг миқёсли медиа кампанияси авж олган, бунга эришилди ҳам ва 2020 йил бошида кучга кирди. Россияликлар тамакисиз снюс истеъмол қилишни тўхтатдиларми? Ушбу саволга жавобни масалан, қидирув тизимида «Москвада никотин паучларини (тамакисиз снюснинг бошқа номи) сотиб олиш» кўрсатган ҳолда ҳар ким ҳам олиши мумкин.

Натижалар билан скриншот:

Бундан ташқари, 2021 йилнинг 26-28 август кунлари Қозоғистон Республикасининг Нур-Султон шаҳрида «Антиконтрафакт-2021» 9 Халқаро Форуми бўлиб ўтди, унда шунингдек, россиялик олимлар жамоаси, улар орасида Россия Фанлар академияси ходимлари ушбу  «Чайнаш, сўриш ва ҳидлаш учун мўлжалланган озиқ-овқат, таркибида никотин бўлган маҳсулотлар ва таркибида никотин бўлган маҳсулотларнинг улгуржи ёки чакана савдосини тақиқлашнинг самарадорлиги ва оқибатлари ҳамда ушбу маҳсулотларнинг яширин бозорини чеклаш бўйича таклифлар» мавзусида  маъруза қилди.

Докладнинг асосий хулосаси қуйидаги тезис бўлди: «Тамакисиз никотин маҳсулотларининг айланмасига тўлиқ тақиқнинг киритилиши ушбу айланманинг аслида йўқолишига олиб келмади. Қонун бўйича тақиқланганлиги сабабли, Роспотребнадзор фуқаролик муомаласидан чиқарилган товарлари билан қизиқмайди, шундай экан ушбу товарларнинг белгиланган тартибга солиш талабларига мувофиқлигини текшириш механизми ҳам мавжуд эмас.

Тўлиқ тақиқ бу турдаги маҳсулот бозорда қонуний муомалага умуман киритилмаганлигини англатади. Натижада, давлат назоратининг энг муҳим воситаси, аслида энг самаралиси, товар айланмасини тўлиқ тақиқлаш ҳамда уларни қонуний бозордан олиб ташлаш фактининг ўзи ўчирилди. Бу қарор аслида тегишли бозорни криминаллаштиришга олиб келди. Бу қарорнинг бутунлай яширин ҳолатига ўтиши назоратсиз маҳсулотлар истеъмолини ўнлаб марта сезиларли даражада оширди.

Айтганча, Россияда тамакисиз снюсга қарши медиа кампанияси тақиқланган пайтда дарҳол тугади, гарчи юқорида кўриб турганимиздек, маҳсулотни истеъмол қилиш ҳеч қаерга кетмаган. Хулоса ўзўзидан келиб чиқмоқда.

Ниҳоят, баъзи оммавий ахборот воситаларининг материаллари таркибида мутлақо абсурд гаплар юзага чиқмоқда: «Шаҳар Ички ишлар бошқармаси маълумотларига кўра, снюс истеъмол қилувчи ўсмирлар орасида жиноятчилик кўпайган». Бу, агар сиз чексангиз, демак, сиз потенциал жиноятчисиз, деган гапни таъкидлаш билан баробардек. Ўзбекистонда кашандалар, жумладан, носвой истеъмолчилари сони 4 миллиондан ошади. Бу уларнинг ҳар бири потенциал жиноятчи эканлигини англатадими?

Мана, снюсдан фойдаланишга қарши бўлганларнинг яна бир қанча далиллари: «Шифокорларнинг фикрича, Ўзбекистонда ўсмирлар орасида снюсдан заҳарланиш ва ўлим ҳолатлари бир неча марта кузатилган». Биз материалда ҳам, Интернетда тегишли сўровларни қидириш орқали ҳам ушбу баёнотларнинг ҳеч қандай тасдиғини топа олмадик.

Ким томонидан суратга олинган видеоклиплардан ташқари, бу қайси клиникада содир бўлаётгани, бу болалар кимлиги, қандай ташхис ва ким томонидан қўйилгани номаълумдир. Кўриниб турибдики, асоссиз даъволар тақиқловчиларнинг асосий қуролига айланган экан.

Хулоса қилиб шуни таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикасининг миллий қонунчилигида назарда тутилгандек, тамакисиз снюс мутлақо зарарсиз маҳсулот эмас ва вояга етмаганларга сотилиши мумкин эмас.

Шу билан бирга, тамакисиз снюсни истеъмол қилиш анъанавий чекиш билан солиштирганда саломатлик учун сезиларли даражада камроқ хавф туғдириши ва тамакисиз снусни истеъмол қилишда “пассив чекиш” деган нарса йўқлиги аниқ экан. Бу тутунли тамаки маҳсулотларини чекувчилар ёнида ҳаво билан нафас олишга мажбур бўлган одамларни қутқаради . Олимлар бу маҳсулотни тамаки чекмайдиганлар хавфсизлиги учун махсус ихтиро қилганлар. Тақиқлар сари йўли, бу ҳеч қаер томон юришни англатади . Ваҳоланки, катта ёшдаги чекувчилар учун ўз соғлиғига ва яқинларининг соғлиғига салбий таъсирини камайтиришга имкон берадиган муқобил ечим бўлиши керак.

“TAMAKISOZ” тамаки тармоғи корхоналари уюшмаси.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.