Суд пойтахтдаги хусусий мактабнинг «Потребитель.уз» гуруҳига нисбатан даъвосини рад этди

Суд пойтахтдаги хусусий мактабнинг «Потребитель.уз» гуруҳига нисбатан даъвосини рад этди

Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туман суди Smart School нодавлат таълим муассасасининг «Потребитель.уз» facebook-гуруҳи иштирокчилари шахсидаги жавобгар К.С.га ва ҳамжамиятнинг ўзига нисбатан билдирган даъвоси бўйича биринчи суд мажлисини ўтказди.

Маълум бўлишича, ўқув муассасаси ор-номус, қадр-қиммат ва ишбилармонлик обрўсини ҳимоя қилиш ҳақидаги даъво билан мурожаат қилган. У раддия чоп этишни ва маънавий зарар учун 50 млн сўм миқдорида компенсация ундиришни талаб қилмоқда.
 
Бунга 2019 йил 30 сентябрь куни «Потребитель.уз» facebook-гуруҳида пайдо бўлган пост сабабчи бўлган. Унда Тошкентлик К.С. Smart School нодавлат таълим муассасасининг учинчи синфида таълим олаётган синглиси 26 сентябрь куни мактабдаги тушликдан заҳарланганини ёзган. Пост муаллифининг сўзларига кўра, синглисидан ташқари антисанитария ва сифатсиз овқатдан параллел синфда ўқийдиган яна саккизта бола жабрланган. К.С. ўз постида ота-оналар ва ўқув муассасасининг директори ўртасида тузилган таълим тўғрисидаги шартнома, хусусий клиника шифокорларининг хулосалари суратларини ҳам чоп этган.
 
Smart School НТМ ушбу ахборотни туҳмат деб айтиб, айни дамда ҳаққоний бўлмаган маълумотларни рад этишни ҳамда маънавий зарар учун компенсация тўлашни талаб қилмоқда.

Судья Нозима Зоҳидова раислиги остидаги суд тинглови «Потребитель.уз» гуруҳи вакилларининг илтимосномасидан бошланди. Судда ҳамжамиятнинг манфаатларини Legalmax юридик фирмасининг адвокатлари тақдиим этди, шунингдек улар Замонавий журналистикани ривожлантириш маркази ҳузуридаги Журналистлар учун юридик клиника консультантлари ҳам ҳисобланади. Улар даъвогардан ҳамжавобгарларнинг аниқ сонини ва уларнинг мақомини белгилашни сўрашди, чунки даъво аризасида ҳамжавобгар сифатида «Потребитель.Уз» номи берилган.

Адвокатларнинг сўзларига кўра, ижтимоий тармоқдаги гуруҳ – бу одамлар ҳамжамияти бўлиб, у ташкилий-ҳуқуқий шаклга, субъект бўлиш ҳуқуқига эга эмас, демак суд мажлисининг томони ҳам бўла олмайди. Facebook ижтимоий тармоғи барча тармоқ фойдаланувчиларига белгиланган қоидаларга мувофиқ гуруҳлар ташкил қилиш ва уларни бошқариш ҳамда хабарларёзиш ва уларга шарҳлар қолдириш имкониятини беради.
 
«Потребитель.уз» гуруҳи ҳолатида эса сўз қарийб 238 минг киши ҳақида бормоқда, улар даъво контекстида назарий жиҳатдан ишга ҳамжавобгар сифатида жалб этилиши мумкин. Амалдаги қонунчиликка кўра, ҳар бир субъект ўзи таянаётган ҳолатларни исботлаши керак. Бунда мавҳум баёнотларга йўл қўйилмайди.
 
Судья жараённинг барча иштирокчиларини сўроққа тутиб, илтимосномани қондирди ва Ўзбекистон ФПКнинг 45-моддаси асосида «Потребитель.Уз» гуруҳига нисбатан ишни тўхтатди. Натижада ҳамжамиятни жорий суд мажлисининг ҳамжавобгарлари рўйхатидан чиқариб ташланди.
 
«Потребитель.Уз» вакилларини гуруҳда ишлаш қоидалари ва ижтимоий тармоқ функционалини тушунтириш учун мутахассислар сифатида ишга жалб этиш имконияти кўриб чиқилмоқда.
 
Шундан сўнг очиқ мажлич иштирокчилари Smart School НТМ директори, фуқаро К.С. ва жавобгар томондан гувоҳнинг кўрсатмаларини тинглади. Судга ҳужжатлар, жумладан хусусий тез ёрдамнинг сигнал варақалари, шифокорларнинг хулосалари тақдим этилди. Ўқув муассасаси прокуратура ва тегишли идораларнинг текширув натижаларини тақдим этди.

Кейинги мажлис 28 февраль куни ўтказилади, у кўчма бўлади. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.