Тожикистон Ўзбекистонни арзон электр токи билан таъминламоқчи

Тожикистон Ўзбекистонни арзон электр токи билан таъминламоқчи

Марказий Осиё мамлакатлари минатқадаги ягона электр энергияси тизимини қайта тиклаш бўйича иш олиб бормоқда, деб ёзади Спутник нашри Подробно.уз сайтига таянган ҳолда.
 
Нашрнинг қайд этишича, Тожикистоннинг электр энергеяси линияларини Ўзбекистоннинг электр энергияси тизими билан боғлаш имконияти тўлиқ ўрганилган.

“Мамлакатларимиз ўртасида электр қуввати тизимини бирлаштириш бўйича маълум ишлар аллақачон амалга оширилди”, — деди сешанба куни Душанбеда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Тожикистон Энергетика ва сув ресурслари вазири Усмонали Усмонзода.

Вазирнинг сўзларига кўра, Тожикистонда ёз мавсумида Ўзбекистон, Туркманистон ва Қозоғистонга электр энергиясини етказиб бериш учун техник имкониятлар мавжуд.

“Агар қўшниларимиз ёз мавсумида нисбатан арзон электр қувватини олмоқчи бўлсалар, улар мавжуд электрўтказгичлар орқали бизнинг қувват тизимимизга уланишлари мумкин. Биз кўп йиллардан буён ишламай турган бу ўтказгичлар бўйича электр токини етказиб беришни қайта тиклашимиз мумкин”, — деди вазир.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.