Ўйнанг, совринлар ютиб олинг ва медиа саводхонликни оширинг

Ўйнанг

Марказий Осиё ёшларининг медиа саводхонлигини мустаҳкамлаш учун QLEVER платформаси ишга туширилди, у таълим ва интерфаол ўйинларни таклиф этади. Ушбу бепул платформа компьютер ва Android тизимида ишлайдиган мобил телефонларга юклаб олиш учун очиқ. QLEVER Қирғизистон, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Тожикистонда душманлик тилига, ёлғон ахборот тарқатиш ва фейкларга чидамлиликни ҳамда Марказий Осиё (МО) ёшларининг танқидий фикрлаш ва медиа саводхонлигини мустаҳкамлашга йўналтирилган. Ўйинлар мазмуни МО нинг тўртта мамлакати – Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон медиа ҳудудини мониторинг қилиш натижаларига асосланган. Ёшлар ўйинларни ўйнаган ҳолда баллар ишлаб олиши ва уларни мобил бирликлар ва совринларга алмаштириши мумкин. 

QLEVER платформаси “Марказий Осиё ёшларининг танқидий фикрлашини ошириш учун медиа ва ахборот саводхонлиги” лойиҳаси (BRYCA лойиҳаси) доирасида Европа Иттифоқининг молиявий кўмагида ишлаб чиқилган. Платформа IREX Europe (Франция), Замонавий журналистикани ривожлантириш маркази (Ўзбекистон), ОАВни қўллаб-қувватлаш маркази (Қирғизистон),  MediaNet Халқаро журналистика маркази (Қозоғистон) ва “Гурдофарид” жамоат ташкилоти (Тожикистон) ноҳукумат ташкилотлари гуруҳи томонидан яратилди.

Ўйинли тажрибадан мақсад МО мамлакатлари ёшларининг муҳим кўникмаларини ҳамда  ўз чидамлилиги ва хавфсизлиги учун фейк ахборот ва душманлик тилини аниқлаш методларини мустаҳкамлашга ёрдам беришдан иборат. Минтақада медиа саводхонлик даражаси юқори эмас. Кўп ҳолларда жамият демократик жамиятда медианинг роли ва жавобгарлиги ҳақида чуқур билимларга эга эмас. Бутун дунёдаги каби Марказий Осиё ёшлари асосан онлайн-ресурслар ва ижтимоий тармоқлардан олинган ахборотга ишонади. Бунда анъанавий медиа ресурслар интернетда душманлик тили ва ёлғон ахборотга муқобил бўлолмайди. Натижада, жамият манипуляцияларга дучор бўлмоқда.

Энг қийини ёшларни, айниқса узоқ қишлоқ ва шаҳар жойларида истиқомат қилувчи заиф камбағал тоифадаги одамларни таълим тадбирларига жалб этиш. Кўп ҳолларда бундай ёшлар анъанавий таълим дастурларига боришни истамайди ва одатда, улар билан онлайн ишлашга мотивацияси йўқ.

QLEVER ўйин платформаси инновацион ва интерфаол ўйинлар ва ёшларни совринлар (мобил бирликлар, смартфонлар) билан мотивациялаш орқали муаммонинг эҳтимолий ечимини таклиф этади. Шундай қилиб, мақсадимиз минглаб заиф ёшларга эришиш ва уларнинг айниқса, ижтимоий тармоқлардаги душманлик тилига, тарғиботга ва ёлғон ахборотга турғунлигини оширишдан иборат.  

QLEVER платформасини мобил телефонлар учун Google Play Market да юклаб олиш мумкин, шунингдек у онлайнда ҳам мавжуд. 

Ушбу лойиҳа Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилмоқда ва IREX Europe, ОАВни қўллаб-қувватлаш маркази (Қирғизистон), MediaNet Халқаро журналистика маркази (Қозоғистон), Замонавий журналистикани ривожлантириш маркази (Ўзбекистон) ва “Гурдофарид” жамоат ташкилоти (Тожикистон) томонидан амалга оширилмоқда. Лойиҳа ёшларнинг танқидий фикрлашини ривожлантиришга ҳамда интернетда ёлғон ахборотга ва душманлик тилига чидамлилигини мустаҳкамлашга йўналтирилган. Ушбу мақсад инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳимоя қилиш ва илгари суриш учун фуқаролик жамиятини қўллаб-қувватлаш бўйича глобал мақсадининг бир қисми ҳисобланади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.