Юрак ҳикоялари Саккизинчи ҳикоя «Эврика, мени тузатишти!»

Юрак ҳикоялари Саккизинчи ҳикоя  «Эврика

«Эврика, мени тузатишти
 
Абдулазиз Хасановнинг ота-онаси унинг юрак хасталиги тўғрисида туққиз ойлигида хабар топишган – тез-тез шамоллашлари, иштаҳаси йўқлиги, вазнининг камомади сабабларини қунт билан текширилганлигидан кейин шифокорлар шундай хулосага келишган. Ташҳис ниҳоят нохуш эди – юрак қоринчалари ўртасидаги парда нуқсони (ЮҚЎПН).
 
ЮҚЎПН – энг куп учрайдиган юрак хасталиги. Қоринчалар ўртасидаги парда – кучли мушаклардан ҳосил бўлган тўсиқ ҳамда ўнг ва сўл қорничаларнинг ўртасида ички девор ролини ўйнайди. Ҳомилада у уч қисмдан ташкил топади. Ҳомиладорликнинг 4-5 ҳафтаси давомида шу учта қисм бир-бирига бенуқсон, худди Лего ўйинчоғи каби қўшили керак. Агар қандайдир сабабларга кўра шундай бўлмаса пардада нуқсон пайдо бўлади – тешикча қолади.
 
Мактабда ўрганилидиган анатомия дарсидан маълумки, бола туғилиб ва икки қон айланмаларда кон харакати меёрга келганидан сўнг юракнинг сўл ва ўнг қоринчалардаги қон босимлари орасида сезиларли тафовут ҳосил бўлади. Бунинг натижасида қон аортага юборилиб, баданимизда тўғри айланади. ЮҚЎПН бор бўлса қон нафақат аортага, балки тешикдан унинг бир қисми яна ўнг қоринчага қайтади. Бундай вазиятда юракнинг ўнг қоринчаси, ҳато юборилган қонни хайдаш учун, ортиқча зўрланишга мажбур бўлади.    
 
Шифокорлар айтишича кўпинча ҳолатларда, таҳминан 65-75%, бундай нуқсонлар ҳали ҳомила она қорнилигидаёқ, ўзидан-ўзи ёпилиб кетади. Лекин айрим ҳолларда, жумладан Абдулазизда, тешикча ёпилмай, аксинча катталашиб кетган, шу туфайли уни уч ёшида операция қилишган. Лекин шундай ҳолатлар ҳам борки, битта операция камлик қилади. Бу худди шундай ҳолат бўлиб чиқди. Уч йил ўтгач Абдулазизга яна бир операция зарур эканлиги яққол намоён бўлди.  
 
Иккинчи операция қилишга илож бўлмади. Абдуазиз тез-тез шамоллаб турди, сариғ касаллигининг А тури билан ётиб чиқди, кейин эса отаси вафот этди ва оила ўз боқувчисидан айрилиб қолди… Абдулазиз учун берилган нафақа 200 минг сўм, унга кўшимча оилага боқувчисини йўқотганлиги учун яна 250 минг сўм. Икки болани 450 минг сўмга оёққа кўйиш – бу олий математикадан ҳам мураккаброқ масала бўлса керак. Албатта, Наргиза ҳам қўл қовуштириб ўтирмайди, вақти-вақти билан озгина пул топади, лекин аниқ, доимий иши йўқ. Наргиз умидсизланишга хаққи йўқ эканлигини яхши ўзлаштирган – аҳир болаларни кўтариш керак. Шифокорлар операция қилишни қаттиқ талаб қидилар, тезроқ ўтказишни тавсия этишди, лекин оилада операцияга етарли пул топилмади.  Вақт ўтиб, Абдулазиз 10 ёшга ҳам тўлди.  
 
Аниқроғини этганда – очиқ юракда операция қилиш учун зарур бўлган оксигенатор сотиб олишга илож йўқ эди. Ўзбекистонда болаларни даволаш бепул, лекин барча муҳтожларга давлат томонидан олинадиган оксигенаторлар етишмайди.
 
Абдулазизга оксигенатор ва операция ўтказиш учун бошқа зарур бўлган дори-дармонларни 2015 йил ноябрида «Биргаликда ҳаётларни қутқарайлик!» шиори остида ўтказилган акция доирасида сотиб олинди. Ушбу акция «Сочная долина» савдо белгиси томонидан ўтказилди ва унинг давомида ҳар бир сотилган шарбат қутисидан тушган пулнинг муайан бир қисми Тошкент тиббий педиатрия институтининг болалар жарроҳлик Марказининг махсус хайрия ҳисобига ўтказилди. Акция давомида йиғилган пулга 15-та боланинг операциясига етарли дори-дармон ва оксигенаторлар сотиб олинди.
 
Абдулазизни 13 январ куни операция қилишди. Шифокорлар айтишича, операция муваффақиятли ўтган. Наркоздан кўз очиши билан, Абдулазиз онасига қараб: «Эврика, мени тузатишди!» деди.
 
Тўрт кун ўтгач, Абдулазиз бизларга ўзининг кашфиётлари, келажак режалари тўғрисида гапириб, орзу-умидларида уларда катта боғ бўлишини, катта, ёруғ уй, иссиқ сув ва онаси баҳтли бўлишига умид боғларди. «Биласизми, мен Архимедга ўхшаб ихтирочи бўлмоқчиман, мен математикадан аълочиман, юрагимни ҳам тузатишди. Энди ҳаммаси зўр бўлади!».
 
Бу ўн бешта «Юрак ҳикояларидан» саккизинчиси ва ҳали давоми бўлади…

Юрак ҳикоялари. Биринчи ҳикоя    «Мен бор жойда доим офтоб чарақлайди..»

 

Юрак ҳикоялари. Иккинчи ҳикоя    «Энди мен яшашни истайман»

 

Юрак ҳикоялари. Учинчи ҳикоя  «Ура, мен операцияга бораман!»

 

Юрак ҳикоялари. Тўртинчи ҳикоя   «Қўлбола муъжиза»

 

Юрак ҳикоялари. Бешинчи ҳикоя    «Ойи, менга апельсин беринг»

 

Юрак ҳикоялари. Олтинчи ҳикоя     «Танишлар, у ҳали ҳам ҳаётми деб, ажабланишар эди…»           


Юрак ҳикоялари. Еттинчи ҳикоя «Алло, алло, юракжон!»

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.