Фарғоналик Аброр Атабоев – юнон-рум кураши бўйича Осиё чемпиони бўлди

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги

Қозоғистон пойтахти Астана шаҳрида бўлиб ўтаётган спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатида Фарғона вилояти вакили Аброр Атабоев олтин медални қўлга киритиб, қитъа чемпиони бўлди! Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар беряпти.

“9-14 апрель кунлари Астанадаги Жақсилиқ Ушкемпиров номидаги спорт саройида юнон-рум, эркин кураш ва аёллар кураши бўйича катталар ўртасида бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасига илк олтин медални олиб келган 21 ёшли Аброр Атабоев, 67 кг вазнда финалда япониялик Кётаро Собагега қарши гиламга чиқди ва ишончли ғалаба қозонди”, – дейилади хабарда.

Финалга қадар бўлган беллашувларда эса ҳамюртимиз Фируз Мирзараджабов (Тожикистон), Хансу Рю (Жанубий Корея) ва Алмат Кебиспаевни (Қозоғистон) катта устунлик билан мағлуб этди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.