Академик Жўраев: Қурилиш cоҳаси янги таълим стандартларини талаб қилади

Академик Жўраев: Қурилиш cоҳаси янги таълим стандартларини талаб қилади
Ўзбекистон қурилиш соҳаси ходимлари кунига бағишланган

Бугунги кунда қурилиш жараёни юқори механизациялашган жадал ишлаб чиқариш бўлиб, унинг ускуна ва материаллари мунтазам янгиланиб, мувофиқ ёндашувни талаб қилади.
 
Шунинг учун ҳозирги вазият замонавий материаллар ва ускуналар билан ишлашга лаёқатли мутахассислар етишмаслиги билан ифодаланади. Бу эса мослашувчанлик, таълимга турлича ёндашувлар, фақат таълим дастурларини эмас, балки ўқув юртларининг моддий-техника базасини янгилашга ҳамиша ҳозирликни талаб қилади.
 
Ўзбекистонда ҳар йили ўртача 30,5 мингдан зиёд қурилиш ишлари мутахассислари чиқарилаётган бўлса, улардан тахминан 60 фоизи иш билан таъминланади. Иш жойлашиш муаммосининг асосий сабаблари бу иш берувчиларнинг касбларга малака тарафдан бўладиган талабларни ишлаб чиқиш, битирувчиларнинг амалий таълими ва якуний аттестациясида етарлича иштирок этмаганлигидадир. Бундан ташқари, меҳнат бозорида узлуксиз равишда иш қидириб келаетган рақобатбардош аҳоли гуруҳи мавжуд.
 
Бугунги кунгача республикамизнинг 104 та қурилиш касб-ҳунар коллежларида бепул аснода қурилиш соҳаси учун ғишт терувчи, бетончи, электр пайвандчи,  монтажчи, тунукачи, пардозловчи, умумий қурилиш, монтаж-қурилиш, дурадгорлик, қопловчи, мозаика ва мармар ишлари, пол ётқизиш, қуруқ қурилиш, сантехника, газ, сув қувурлари, кўтарма ускуналар ҳамда тизим усталари, шунингдек ободонлаштириш ҳамда қурилиш материаллари ва моллари ишлаб чиқариш бўйича мутахассислар  ўқитиб, тайёрланаяпти. Шу билан бир қаторда транспорт қурилмалари, гидротехник қурилиш, автомобиль йўллари ва аэродромлар қурилмаларидан фойдаланиш бўйича мутахассислар етиштирилди.
 
Германия тараққиёт банки (KfW), Германия Техник Ҳамкорлик  жамияти (GTZ)нинг  «Қурилиш ва уй-жой коммунал xўжалиги соҳасида касбий таълимни тараққий эттириш» лойиҳаси қурилиш соҳаси учун мутахассислар тайёрлашга қўшаётган самарали ҳиссаси сифатида қайд этиш ўринли. Мазкур лойиҳага мувофиқ, 30 та қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги касб-ҳунар коллежлари ўқув – лаборатория жиҳозлари билан таъминланди, ўқитувчилар малакаси оширилди, касб-ҳунар бўйича малакавий тавсифлари, ўқув режалари, дарсликлар такомиллаштирилди.
 
2012 йилдан бошлаб  Германиянинг КНАУФ компанияси ўрта махсус касб-ҳунар таълим Маркази билан ҳамкорликдаги  ташаббусига кўра,  янги ишчи ихтисосликлари киритилди.  Кейинчалик эса, 2016 йилда Меҳнат вазирлиги, Давлат стандартлаштириш  Агентлиги билан ҳамкорликда мазкур компания «Синч-қоплама қурилмалар монтажчиси» деб номланган янги ишчи ихтисосликни киритишда қатнашди, ўрта махсус касб-ҳунар  таълим Маркази билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг барча касб-ҳунар коллежларига киритилган мутахассисликлар бўйича дарсликлар яратиш ва нашр қилиш масъулиятини ўз зиммасига олди. КНАУФ компанияси томонидан қурилиш коллежлари талабалари ўртасида қуруқ қурилиш бўйича касбий маҳорат минтақавий кўриги ўқувчиларга ички туртки бўлиб, ўз соҳаларида янада такомиллашишга ундайди. Минтақавий танлов ғолиблари халқаро танловларда ҳам иштирок этадилар.
 
2018/2019-ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистонда таълим тизими кенг кўламли модернизациялаштириш босқичигига қадам ташлади, мажбурий 11 йиллик умумий мактаб таълими киритилган. 10-чи ҳамда 11-синфларга тўғри келадиган иккинчи босқичда ўқувчилар ўз истаклари ва қизиқишларига кўра ўқув-ишлаб чиқариш комплексларида бирон-бир касб-ҳунар эгаллайдилар.
 
Мактабни битириб ўқувчи ё олий ўқув юртига ҳужжат топширади ёки меҳнат бозорига боради, мабодо уни эгаллаган касби қониқтирмаса,  пулли-контракт асосида касб-ҳунар коллежига кириб, ўқиши мумкин.
 
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда «Умрбўйи таълим» касбий тайёргарлик халқаро тамойили ҳаётга татбиқ этилмоқда.
 
Узлуксиз касбий таълимнинг қуйидаги босқичлари таклиф этилади:
олий касб-ҳунар таълими – олий ўқув юрти;
ўрта махсус касб-ҳунар таълими – мактаб – ўқув-ишлаб чиқариш комбинати;
ўрта касб-ҳунар таълими – касб-ҳунар коллежи-бошланғич касб-ҳунар таълими-ўқув-ишлаб чиқариш комбинати;
касб-ҳунар таълими – қисқа муддатли касбий тайёргарлик бўйича турли марказлар.
 
Муайян натижаларга эришиш учун, шу жумладан қурилиш соҳалари учун идораларга қарашли касб-ҳунар коллежлари очилмоқда.
 
Масалан, иш берувчи Ўзбекистон қурилиш вазирлиги касб-ҳунар таълими Маркази билан бир қаторда қурилиш тармоқлари эҳтиёжларини қоплаш учун мутахассислар тайёрлашга жавобгардир.
 
Янгича касбий таълим тизимини бошқа нуқтаи назардан тиклашнинг долзарблиги қуйидаги жиҳатларга туртки бўлади:
мавқе-мансаб ўсиши;
заҳира ҳаражатларининг камайиши: молиявий, вақтга оид ва хоказо.
босқичма-босқич танлов (тестдан муваффақиятли ўтган ва олий ўқув юртига кирганлардан ташқари).
 
Касбий тайёрлаш бўйича ўқув-меъёрий ҳужжатлар, тайёрлаш, ва касб-ҳунар таълими йўналишлари ихтисосликлари ва касблари классификатори, ҳар бир мутахассислик ва касбларнинг касбий тавсифномалари тубдан  қайта кўриб чиқилади. Шунингдек, халқаро тажрибасидан фойдаланган ҳолда (Корея, Германия, Россия, Қозоғистон, Белоруссия ва б.)  халқаро таълим стандарт таснифлари (ХТСТ) ва халқаро касб-ҳунарлар стандарт таснифларига кўра, таълим муддатлари ўзгартирилади.
 
Қурилиш соҳалари учун классификаторнинг янги лойиҳасида архитектура (янгича таҳрирда), бинолар ва иншоотлар қурилиши, шаҳар қурилиши ва хўжалиги (турлари бўйича), муҳандислик коммуникациялари  қурилиши, монтажи ва фойдаланиш, қурилиш материаллари, моллари ва қурилмалари ишлаб чиқариш, 29 касблар ва касбий разрядлар белгиланган турли даражали 101 малакавий мутахассислик бўйича  гидротехник қурилиш, шунингдек 15 та мутахассислик ва 2 та малакали мутахассисликлар (техник, механик) каби йўналишларда мутахассислар тайёрлаш мақсади кўзланган.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Умумий ўрта, махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони юқорида тилга олинган классификатор бўйича касб-ҳунарлар юзасидан янги таълим андозалари лойиҳаларини фаол ишлаб чиқишга қонуний асос яратди. Шунингдек 2019/2020 ўқув йилидан фаолият кўрсатадиган (идораларга қарашли ва кўп тармоқли) касб-ҳунар коллежлари қайта саралаб чиқилмоқда.
 
Касб-ҳунар таълими ислоҳотини фаол ва мақсадли қўллаб-қувватлаётган ҳукумат ёрдами,  босқичларининг аниқ белгиланганлиги  ҳамда олий ва ўрта махсус таълим Вазирлиги ҳузуридаги ўрта махсус таълим Маркази мутахассисларининг фаолияти қурилиш соҳасини кадрлар билан таъминлаш тизимини янги босқичга кўтаришга замин бўлади.
 
Рисбой Жўраев,
Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.