“ФомЛайн”: беш йилдан сўнг Ўзбекистон Россия ва Марказий Осиё учун ишлаб чиқариш марказига айланиши мумкин

Тошкентда эластик (қайишқоқ) пенополиуретан ишлаб чиқарувчи заводнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Инвестор – Россиянинг FomLine компанияси Россия ва МДҲ мамлакатларида энг йирик қайишқоқ  пенополиуретан ишлаб чиқарувчи. Тошкентдаги завод компаниянинг 10-чи корхонаси. Янги корхона қуввати йилига 10 минг тонна маҳсулотни ташкил этади.

Anhor.uz мухбири FomLine компанияси президенти Артур Согомонян билан суҳбатда шу кунгача яратилишига 20 миллион доллардан ортиқ инвестиция қилинган янги корхона тафсилотлари билан танишди.

Anhor.uz Қандай қилиб ва нима сабабдан компания ўнинчи заводини айнан Ўзбекистонда очишга қарор қилди?

Согомонян: Компаниямиз 30 ёшда, биз кўплаб мамлакатларда фаолият кўрсатмоқдамиз ва катта тажрибага эгамиз. Ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун салоҳият мавжуд бўлган жойда бошлашга арзийди.  Биз мебель, матрас, ишлаб чиқариш учун бутловчи қисмлар, хом ашё етказиб берувчимиз. Ўзбекистонда қолган ҳамма нарса мавжуд – малакали ишчи кучи ҳам, матолар ҳам.

Ўзбекистонга келганимиз сабаби – биз бу бозорни, бу ерда бизнес ривожлантириш шароитларини узоқ вақт ўргандик ва ниҳоят, сармоя киритиш фурсати келди, деган хулосага келдик.

Биз ишга тушурган корхона – биринчи босқичдир.Улар жами учта бўлади. Биз пенополиуретан ишлаб чиқаришни биринчи босқич сифатида йўлга қўйдик, кейин бошқаларини ҳам йўлга қўямиз, лекин уларнинг барчаси мебель ва автомобилсозлик саноати билан боғлиқ бўлади.

Истиқболга ишонч билан қарамоқдамиз – беш йилдан сўнг Ўзбекистон Россия ҳамда бошқа мамлакатлар учун ишлаб чиқариш марказига айланишига ишонамиз.

Anhor.uz:  Биринчи босқич учун хом ашёларни сотиб оласизми?

Согомонян: Ҳа, ҳамма хом ашё импорт қилинади. Европа, Осиё ва Саудия Арабистонидан. Қисман Россиядан, аниқроғи Татарстондан келтирилади.

Anhor.uz: Ишлаб чиқариш доирасида Ўзбекистонда қанча иш ўринлари яратилади?

Согомонян: Ҳозирда бевосита ишлаб чиқариш майдонида 100 киши ишламоқда.Аммо шуни тушуниш керакки, бизнинг ишлаб чиқаришимиз туфайли янги корхоналар пайдо бўлади. Ўйлайманки, завод тўлиқ қувват билан ишга туширилгач, бир йил ичида, мебель ишлаб чиқариш соҳасидагилар сафига камида яна минг киши қўшилади.

Бошқача айтганда, биз соҳа ривожланишига янги туртки берамиз, бу эса биз учун ҳам, Ўзбекистон бозори учун ҳам фойдалидир.

Anhor.uz: Корхонангизнинг иккинчи ва учинчи босқичлари нимадан иборат ва уларни қачон ишга туширишга режалаяпсиз?

А.Согомонян: Аввало, биринчи босқични – пенополиуретан ишлаб чиқаришни, унинг лойиҳавий қувватига етказишимиз керак. Кейин иккинчи босқичга навбат келади – бу бошқа бутловчи қисмлар бўлади –турли хил хусусиятларга эга пружина блоклари. Бугунги кунда биз уларни Россияда фаол ишлаб чиқаряпмиз. У ерда биз ушбу бозорнинг асосий иштирокчиларига айландик ва ўз билим ва тажрибаларимизни Ўзбекистонда қўллашни режалаштирмоқдамиз.

Anhor.uz: Мебель учун замонавий пружинали блоклар ҳақида айтиб ўтдингиз – улар нима ва нимадан ясалади?

Согомонян:Улар метллдан тайёрланади, аммо биз технологияга чуқурроқ кириб бордик ва маҳсулотнинг керакли сифатига эришиш учун пружиналар симларини ва блокларни ўзимиз чиқарамиз. Ҳар бир ишда, ҳар қандай маҳсулотни ишлаб чиқаришда амалга оширилиши мажбур бўлган нюанслар (нозик масалалар) мавжуд бўлади. Агар корхона қайсидир соҳада етакчи бўлишни истаса, у ҳолда бунинг устида ишлаши керак, технология «сир-асрорларини», барча тафсилотларини чуқур ўрганиши даркор.

Anhor.uz: Учинчи босқич ишга тушурилганда нималар чиқариш режалаштирилган?

А.Согомонян: Ҳозирча якуний қарорга келинмаган. Эҳтимол, бу қандайдир трансформацион комплекслар бўлиши мумкин ёки синтепон бўлиши мумкин, бу ҳам доим камоматдаги, бозори чаққон маҳсулотдир.

Бошқача айтганда, ривожланиш ҳақида аниқ қарор бор, лекин унинг йўналиши бозорга, бозор талабларига боғлиқ бўлади.

Anhor.uz: Ўзбекистон хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича астойдил саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда. Бу борада сизнинг режаларингиз қандай ва инвестиция манбалари нимадан иборат?

А.Согомонян: Биринчи босқичга, айланма маблағлар ҳисобга олинса, 20 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя киритилди. Заводнинг иккинчи ва учинчи босқичларига ҳам худди шундай сармоя киритишни режалаштирганмисиз.

Бу 100% Россия компанияси ва барча инвестициялар компаниямизнинг ўзининг ҳисобидан амалга оширилган биз ҳеч қандай кредит ресурсларини жалб этмаганмиз. Бу атайин қилинган, чунки биз қисқа муддатда пулни қайтаришни кутмаяпмиз.

Биз бу ерга узоқ муддатга келдик ва бу босқичда бизнинг вазифамиз тез даромад топиш эмас, балки саноатни ривожига туртки бериш. Ва биз нарҳлар истеъмолчилар учун ҳамёнбоп бўлиши учун ҳаракат қилмоқдамиз. Биринчи босқич қувватини ҳам қўр-қут билан амалга оширдик – корхона йилига 10 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқаради. Таққослаш учун, бугунги кунда Ўзбекистоннинг бутун бозори 6 минг тонна истеъмол қилади.  Яъни, завод бутун бозор ҳажмидан кўпроқ маҳсулот ишлаб чиқаради ва шу ўринда бозорда бошқа ўйинчилар ҳам борлигини тушуниш керак. Замонавий технологиялар ва лойиҳани юқори даражада автоматлаштирилганлиги меҳнат унумдорлигини максимал кўрсатгичларига эришиш имконини беради. Бу Ўзбекистон ва қўшни мамлакатлардаги шу каби корхоналар кўрсатгичларидан бир неча баробар юқори бўлади ва завод, ишлаб чиқариш ҳажми бўйича, Марказий Осиёда энг йирик корхонага айланади. Буларнинг барчаси ишлаб чиқариш таннарҳини оптималлаштиришга ва, шунга мос, истеъмолчиларга паст нарҳни таклиф қилиш имконини беради. Ҳозирча, кўпроқ қўшни мамлакатларга экспорт қилишни режалаштирганмиз. Дарвоқе, бу ҳам нарҳларни ўзбекистонликлар учун мақбул даражада ушлаб туриш имконини беради.

Anhor.uz: Ва, ниҳоят, савол маҳсулот сифати ҳақида. У қандай назорат қилинади?

А. Согомонян: Сохта камтарликсиз эслатиб ўтмоқчиманки, биз бу соҳанинг етакчиларимиз. Бизнинг корхонамизнинг барча ишлаб чиқариш жараёнлари автоматлаштирилган ва роботлаштирилган. Сифат – бозорни забт этиш ва етакчилик мавқеини сақлаб қолиш шартидир. Масалан, шуни айтишим мумкинки, бу билан ўнинчи заводни ишга тушураётган бош технологимиз ярим йилга Ўзбекистонга кўчиб келмоқда.

Биз технологияларни, рецептларни маромига келтирмагунимизча, у шу ерда бўлади ва ўз билимлари билан маҳаллий мутахассислар билан улашади. Ва нафақат уни – сифат энг юқори даражада бўлиши учун биз кўплаб мутахассисларимизни узоқ муддатларга олиб келмоқдамиз.

Anhor.uz: Ишлаб чиқаришингиз қанчалик экологик талабларга риоя қилади, ахир кимёвий корхонаку?

А. Согомонян: Биринчидан, бизнинг маҳсулотларимиз ҳеч қандай аллергияга олиб келмайди. Атмосфера ва саноат чиқиндиларига келсак, заводимиз ҳаво ва ишлаб чиқаришнинг бошқа таркибий қисмлари ва унинг чиқиндиларини тозалаш учун энг замонавий технология билан жиҳозланган. Атроф-муҳит стандартларига риоя қилиш бизнинг ички талабимиздир. Компания корхоналари экология стандартларига ташқи текширувчилар учун риоя қилмайдилар. Биз атроф-муҳитни ўзимиз учун сақлаймиз.

Anhor.uz: Сўнгги пайтларда ишчилар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш ҳақида кўпроқ гапиряпмиз, бу борада ишлар қандай кетмоқда?

А. Согомонян: Биз тушунамизки, инсон фаол ҳаётининг кўпроқ қисмини ишхонада ўтказади, шу туфайли бизнинг сиёсатимиз шундан иборатки, одамлар нафақат яхши пул топишлари, балки уларнинг меҳнати учун қулай, соғлом шароитларни яратишдир. Бизнинг корхона 30 йилдан бери фаолият олиб келмоқда, ва бизда одамлар йиллаб меҳнат қиладилар. Бундан ташқари, улар ўз фарзандларини олиб келишмоқда – энди корхонарамизда бир оиланинг бир неча авлодлари меҳнат қилмоқда. Бизда яхши ошпазлар, ошхона, тиббий пункт, кийим алмаштириш учун қулай хоналар, бир сўз билан айтганда, муносиб меҳнат шароитлари мавжуд.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.