Электрон тўлов – қулайликми ёки мажбурият? (Сўровнома натижалари)
Тошкент шаҳар ҳокимининг 2024-йил 25-ноябрь куни қабул қилган қарорига мувофиқ, автобус ва метрополитен йўлкира ҳақи нақд пулда 2000 сўмдан 3000 сўмга ошди. Албатта бундан асосий мақсад электрон тўлов тизимини рағбатлантириш. Anhor.uz Тошкент шаҳар жамоат транспортларида йўл ҳаққларининг ошиши юзасидан фуқаролар ўртасида онлайн сўров ўтказди.
Сўровнома соҳага масъул тузилмалар томонидан қўшимча эътибор талаб қилинадиган жиҳатларни аниқлашга қаратилган.
Сўровнома иштирокчиларнинг нархлар ошиши ва электрон тўлов тизимини рағбатлантиришга бўлган эътиборига нисбатан муносабатини аниқлашга хизмат қилади.
“Йўлкира нархининг оширилишини қандай қабул қилдингиз?” деган саволга 50% дан зиёд респондент салбий муносабат билдирган.
Аммо, электрон тўлов тизимини қўллаб-қувватлаш ҳақидаги саволга 80% дан зиёд респондентлар “Ҳа” дея жавоб қайтарган.
Шунингдек, иштирокчиларнинг “Автобус салонларида нақд пул қабул қилинмаслиги сизга қандай таъсир қилади?” деган саволга 41 фоиздан зиёд қисми буни яхши қарор эканлигини таъкидлаган. Аммо, “Электрон тўловни амалга ошириш учун етарлича имкониятингиз борми (картангиз ёки мобил иловангиз борми)?” деган саволга қарий 93 % респондент “Ҳа, менда бор деган” жавобни берган. Демакки йўловчиларнинг катта қисми электрон тўлов қилишга аллақачон ўрганиб бўлган.
Йўловчилар қандай таклифлар берди?
- Жамоат транспортлари ва ундаги баъзи кичик муаммолар ҳақида мақолалар тайёрлаш, транспорт вазирлиги билан биргаликда рейд тадбирларига чиқиб ижтимоий тармоқларда ёритиш керак. Бундан ташқари жамоат Транспортлари қиш мавсумига қанчалик тайёрлиги бўйича ҳам материаллар ёритилиши лозим. Масалан: Жамоат транспортларига қишки шиналар тақилганми, иситиш қурилмалари ишлайдими ва ҳоказолар?
- Нархларини ошиши яхши. Чуқурроқ ўйлаб кўрсак, бу фақат одамларни электрон тўловга ўргатиш учун қилиняпти.
- Умуман олганда ойлик таъриф режаларга уланиб олишни тавсия қиламан.
- Бу яхши ўзгариш бўлар эди. Мен қўшиламан. Лекин нақд пул билан тўлов амалга ошириш учун ҳам қандайдир электрон қурилма ўйлаб топиш жоиз бўларди.
Шунингдек респондентлар
- Қарорга кўра, электрон тўлов орқали йўлкира нархи арзонроқ бўлади. Бу қарор сизни электрон тўлов тизимига ўтишга ундайдими? (Ҳа 92,3%)
- Багаж учун қўшимча тўлов (4 000 сўм) ҳақида фикрингиз қандай? (Адолатли 16,7%)
- Жамоат транспортидаги нарх ўзгаришлари оилангиз бюджетига қандай таъсир қилади? (Таъсир қилмайди 30,8%)
- Нархларнинг оширилиши эвазига транспорт хизматининг сифати яхшиланади деб ўйлайсизми? (Ҳа 38,5%)
каби саволларга қуйидагича юқори рақамлар билан ижобий жавоб беришди.
Эслатиб ўтамиз, Пойтахтда жамоат транспортида нақд пул ва электрон тўлов турлари орқали йўл ҳақи тўлови амалга оширилмоқда. Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида электрон тўловнинг қуйидаги турлари жорий этилган:
- АТТО транспорт картаси
- АТТО виртуал картаси
- Мобил иловалар орқали НФC тўлов
- Мобил иловалар орқали QR тўлов (Cлиcк, УзумПай, МЮзcард, Алиф)
- Банк карталари (Узcард, Ҳумо, МастерCард, Виса, Чина УнионПай)
ЭЛЕКТРОН ТЎЛОВ турларидан фойдаланувчи йўловчиларимиз йўл ҳақи учун тўловни эски нархда 1700 сўм эвазига амалга оширишлари мумкин. Яъни нарх ошмайди!
НАҚД ПУЛ орқали тўлов эса 2000 сўмдан 3000 сўмга оширилмоқда.
Бундан кўзланган асосий ва ягона мақсад – йўл ҳақи тўловида шаффофликни таъминлаш, ҳайдовчининг нақд пул қабул қилишдаги вақтини, оралиқ бекатларда йўловчиларнинг автобусга чиқиш ва тушиш вақтини тежаш ҳамда ҳаракат хавфсизлигини оширишдир. Зеро ҳайдовчи нақд пул орқали тўловни қабул қилиш учун сарфлайдиган вақти қанча кам бўлса, автобус шунча тезроқ йўналишида ҳаракатини давом эттиради. Шунингдек, энг асосий ва муҳим мақсад эса – ҳайдовчининг молиявий боғлиқлигини камайтирган ҳолда бор эътиборини хавфсиз бошқарувга йўналтиришдан иборат.
Шунингдек, алмашиш тарифлари фақат транспорт картасида мавжуд бўлиб, ушбу транспорт картасидан фойдаланувчи йўловчилар 1 соат давомида автобусдан учинчи ва тўртинчи маротаба ҳаракатланишлари мутлақо бепул бўлади.
*Реклама ҳуқуқи асосида
Шарҳлар