Энергетика вазирлигининг танлови: тешикларни ямаш керакми ёки тубдан янги ёндашув?

Источник: Markus Winkler/unsplash.com

Президент топшириғига кўра ташкил этилган ҳукумат комиссияси авария сабабларини ўрганишни давом эттирмоқда, бироқ Ўзбекистон Энергетика вазирлиги вакили носозлик Сирдарё ИЭСда юз берганини маълум қилди: “1600 МВтлик катта қувват йўқолган ( ИЭСнинг умумий қуввати 3200 МВтни ташкил этади – таҳр.). Авариядан ҳимоя қилиш  қурилмаси [ишлаб кетиши] натижасида бутун республика бўйлаб ишлаб чиқариш объектлари тизимдан ажратилди”.

Бугунги кунда Ўзбекистонда истеъмолчига электр энергиясини узатишдаги йўқотишлар умумий электр энергиясининг тахминан 14-17 фоизини ташкил этади. Японияда бу кўрсаткич 5%, Ғарбий Европада – 4-9%, АҚШда – 7-9%.

Ўзбекистон энергетика саноати олдида электр энергиясидаги йўқотишлар ва давлатнинг электр энергиясига харажатларини камайтириш масалалари янги долзарблик касб этгани яқинда содир бўлган ўчириш яққол кўрсатди. Президент 2022 йил 30 январда электр энергияси ишлаб чиқариш қувватларини ошириш ва электр таъминотини автоматлаштириш бўйича қарор лойиҳасини тайёрлаш бўйича топшириқ берган эди. Бундан кўзланган асосий мақсад энергетика тизимининг барқарорлигини ошириш ва аҳолини электр энергияси билан узлуксиз таъминлашдан иборат.

Мавжуд қувватни бошқариш тизими истеъмолчиларнинг ҳақиқий жорий эҳтиёжларидаги ўзгаришларга ўз вақтида жавоб бера олмайди, бу эса сезиларли йўқотишларга ва ортиқча юкланишларга олиб келади.

Сабаби, Ўзбекистонда Ягона энергетика тизимини бугунги кунгача бошқариш 1991 йилдан мерос бўлиб қолган АДБТ ОАК (автоматлаштирилган диспетчерлик бошқарув тизимининг оператив-ахборот комплекси) тизимлари томонидан амалга оширилмоқда. Орадан 30 йилдан ортиқ вақт ўтди, бу муҳандислик ва технологиялар соҳасида асрларга тенг ҳисобланади.

Бу эскирган тизим бўлиб, унинг технологияси замонавий талабларга жавоб бермайди. Масалан, телеметрик маълумотларни янгилаш даври ўртача 30 сонияни ташкил қилади,  диспетчерлик бошқарув пунктларида эса  аниқлик йўқотишлари 10% гача бўлган тизимлардан фойдаланади.

Ўзбекистонлик олимлар “ ASU-Engineering ” МЧЖ ўзбек компанияси муҳандислари билан биргаликда Ўзбекистонда мавжуд электр тармоқларини бошқариш тизимини замонавий Smart Grid га (ақлли тармоқ) “силлиқ” рақамли трансформациялаш концепциясини ишлаб чиқди, бу эса тезкор рақамли тармоққа ўтиш имконини беради. Шу билан бирга, мавжуд ускуналар максимал даражада қўлланилади, бу электр энергиясини ишлаб чиқарилган жойдан якуний истеъмолчига етказишда моддий ва молиявий харажатларни сезиларли даражада камайтириш имконини беради.

Smart Grid қуришнинг технологик асоси маълумотларни узатиш учун юқори тезликдаги алоқа тармоқлари бўлиб, маълумотлар ҳар сонияда янгиланганда, яъни 30 баравар тезроқ, кўрсатгичлар аниқлиги эса 0,5% ёки йигирма марта аниқроқ бўлади.

Smart Grid жорий истеъмол прогнозига қараб электр энергияси ишлаб чиқаришни тартибга солишга қодир. Бундай тартибга солиш туфайли Smart Grid муқобил манбалардан энергияни интеграциялаш ва тақсимлаш, юзага келадиган муаммоларни автоматик диагностика қилиш ва бартараф этиш ҳамда зарур миқдорда электр энергиясини етказиб бериш орқали нафақат йўқотишларни сезиларли даражада камайтириш, балки мавжуд энергиядан самарали фойдаланиш имконини беради. Бу, ўз навбатида, ишлаб чиқариш ва атмосферага карбонат ангидрид газини чиқариш учун энергия ресурслари (газ, кўмир) харажатларини камайтиради.

Таклиф этилаётган тизим электр энергиясини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш ўртасидаги номутаносибликни бартараф этади, чунки айнан шу номутаносиблик электр йўқотишлари ва аварияларга олиб келадиган ортиқча юкланишрнинг асосий сабаби ҳисобланади.

Шу билан бирга, ортиқча реактив энергия юқори қувватли литий асосидаги батареяларда сақланиши мумкин. Табиат Ўзбекистонни етарлича сийлаган, яъни юқори қувватли аккумуляторларни яратиш учун кўплаб минераллар, жумладан, литий етарли миқдорда мавжуд.

Бироқ Энергетика вазирлиги халқаро стандартлар даражасида ишлаётган корхонага пешвоз чиқишга шошилмаяпти. Уларнинг реакцияси ва жавобларига кўра, тизимни тубдан янгилаш ўрнига улар таклиф қилинган тизимнинг фақат баъзи элементларидан фойдаланган ҳолда тешикларни ямаш сиёсатини давом эттирмоқчи.

Эҳтимол, вазирлик режасида мавжуд ускуналарга мос келмайдиган қиммат хорижий дастур ва тизимларни харид қилиш ҳам бор бўлса керак. Шу билан бирга, таклиф этилаётган “ақлли” тизим ишнинг аниқлиги ва ишончлилиги бўйича хорижий аналоглардан қолишмайди, маҳаллийлаштиришнинг сезиларли даражасига эга ва шу билан бирга, анча, бир неча баробар арзонроқдир.

Вазият қарайиб шифокорлар билан вазиятга ўхшаб кетади. Аммо, агар ўзбек шифокорлари керакли малакага эга бўлиш билан тенг келадиган зарур воситалар ва дори-дармонларга эга бўлмаса, Ўзбекистондаги  “ASU-Engineering ” МЧЖ компаниясида ўзига хос маҳаллий дастурлар, мутахассислар ва асбоблар тўплами мавжуд. Эҳтимол,  халқимиз орасида машҳур “Олдингдан оққаан сувнинг қадри йўқ” деган машҳур тамойил амалда бўлса керак.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.