Қонун посангиси оғганида: жабрланувчи қандай қилиб қонунбузарга айланди

6 сентябрь куни Тошкент шаҳар судида Антон Папиннинг апелляцияси бўйича суд мажлиси бўлиб ўтди. Папинга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 133 -моддаси (транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан йўл ҳаракати қоидаларини бузиш, жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки жиддий моддий зарар етказиш) билан айблов қўйилган. Жабрланувчи Хулкар Сафарова 22 миллион сўмлик зарарни қоплашни сўради. Суд мажлиси Одилжон Илҳомжонов раислиги остида бўлиб ўтди.

Антон Папиннинг сўзларига кўра, 3 июнь куни “эски ТошМИ” яқинида бахтсиз ҳодиса юз берган. У Махтумқули кўчаси бўйлаб кўприк томон ҳаракатланаётганжи. Папиннинг машинаси чекка ўнг қаторда ва яшил чироққа кетаётганди. Ҳуқуқбузарнинг сўзларига кўра, Сафарованинг машинаси Тошкент давлат стоматология институтининг тўхташ жойи томонидан ҳаракатланаётган эди. “Меннинг чап томонимга зарба келиб урди.”

Папиннинг адвокати Тамила Раҳматуллаеванинг айтишича, йўл-транспорт ҳодисаси юз берган жойдаги Google Maps схемасида ЙҲХББ инспектори аниқлаганидек, кесишма йўқ. Йўл ҳаракати қоидаларининг 54 -бандига биноан, Сафарова барча транспорт воситалари ва пиёдаларни ўтказиб юбориши шарт бўлган. Йўл ҳаракати қоидаларининг 103 -бандига кўра, Папиннинг бундай мажбурияти йўқ эди, деди адвокат.

Воқеани видеотасвирини олиш мақсадида шаҳар ва республика миқёсидаги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасигага сўровлар натижага олиб келмади. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 197 -моддаси 2 -бандига биноан, бу адвокатнинг касбий фаолиятига тўсқинлик ҳисобланади, деди Тамила Раҳматуллаева. Биринчи инстанция судида адвокатнинг илтимосига биноан ҳужжатларни талаб қилиниши рад этилган.

Шундан сўнг судья Антон Папинга юзланди ва авария пайтида ва ундан кейин нима бўлганини сўради. Папиннинг таъкидлашича, зарба ҳайдовчи эшигига яқинроқ чап томонга келиб урган. Машина ён томонга тортиб кетган ва у воқеа жойидан 7 метр нарида тўхтаган.

“Бахтимга, машина мустаҳкам, немисларники эди. Мен машинадан туша олмадим, чунки эшик очилмайдиган бўлиб қолган эди ”.

Судя Папиндан воқеа жойига ким келганини сўради. Папин дўсти, бошқа томоннинг отаси ва номаълум шахслар келганини айтди. Воқеа жойида гувоҳ – Ольга Керимова ҳам бўлган, у воқеа содир бўлган пайтда Папин билан бирга машинада бўлган.

Судья Папиндан кейин қандай мулоқот бўлганини сўради. Шундан сўнг адвокат Тамила Раҳматуллаева давом этди. Унинг сўзларига кўра, Сафарованинг отаси содир бўлган воқеада қизи айбдор эканлигини айтган ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари иштирокисиз зарар масаласини жойида ҳал қилишни таклиф қилган. Сафаров, шунингдек, жабрланувчининг эри вафот этганини ва воқеа содир бўлган пайтда унинг хаёли ўзида эмаслигини айтган. Сафаров зарарни ҳисоблаб чиқишни таклиф қилган. Папиннинг техник танишининг сўзларига кўра, ишнинг тахминий қиймати 500 доллар бўлиши мумкин. Шу билан бирга, ЙҲХББ да бўлишганда, зарарни қоплаш масаласи кўтарилмаган.

Папин ўз апелляция шикоятида “хатолик билан жабрланувчи деб тан олинган” Сафаровадан 9,9 миллион сўм ундиришни сўрайди.

Антон Папиннинг таъкидлашича, биринчи инстанция судида жабрланувчи машинасига ачинишини айтган. Папин апелляция судида машинасига ва ҳаётига ачинаётганини таъкидлади.

Сафарованинг айтишича, у ишдан чиққан ва доим мазкур йўлдан юриб келган. У, шунингдек, яшил чироқ ёниб турганини, лекин воқеа содир бўлган пайтда нима бўлганини эслай олмаслигини таъкидлади. У йўл полицияси биносида бўлган лаҳзани эслайди.

Ҳакам воқеа содир бўлган пайт томонларнинг регистраторларида қидеоёзувлар қайд этилганми ёки йўқми ҳақида сўради. Сафарова регистратор борлигини, лекин унда флеш диск йўқлигини айтди. Антон Папиннинг таъкидлашича, авария пайтида унинг регистратори йўқ эди, чунки у иссиқ туфайли ишдан чиққанди.

Кейин адвокат жабрланувчидан рўйхатдан ўтган учта шахсдан қайси бири (жабрланувчи, унинг отаси ва акаси) ҳайдовчилик ҳуқуқини фойдаланишини сўради. Сафарова укаси баъзида машинадан фойдаланади, деб жавоб берди. Жабрланувчи, адвокатнинг саволига жавобан, шунингдек, машинани кредитга мустақил сотиб олганини айтган.

Тамила Раҳматуллаеванинг таъкидлашича, гувоҳ Ольга Керимованинг сўзларига кўра, Сафарованинг машинасидаги регистратор воқеа жойида бўлган. Машина автокўтаргичга юкланганда фақат симлар кўриниб турарди.

“Бу биз учун жабрланувчининг далилларини шубҳа остига қўйишимиз керак бўлган масала”, деди адвокат.

Тамила Раҳматуллаеванинг айтишича, биринчи инстанция суди авария содир бўлган жой чорраҳада эканлигини аниқлаган экспертни чақириш ҳақидаги илтимосни рад этган. “Эксперт бу чорраҳани эканлигини қандай аниқлаганини тушунтириб бериши керак”.

ЙҲҚнинг 54 -бандига биноан, “қўшни ҳудуддан йўлга кираётганда, ҳайдовчи у билан ҳаракатланаётган транспорт воситалари ва пиёдаларга, йўлдан чиқиб кетаётганда эса йўлини кесиб ўтган пиёдалар ва велосипедчиларга йўл бериши керак”. Бу ҳолатда, иш 180 градусга бурилади, деди адвокат, жабрланувчи эса ҳуқуқбузарга айланиши керак ва “бу фақат суд тизимининг мустақиллигидан далолат беради”.

Тамила Раҳматуллаева Бахтиёр Сафаров (жабрланувчининг акаси) илгари Олий суд ходими бўлганини, ҳозирда Коррупцияга қарши кураш агентлигида ишлаётганини таъкидлади. Адвокат Сафаров “бу ишнинг якунланишидан бевосита манфаатдор” деб айтди.

Адвокат автотехник экспертизадан ўтишга ариза берди, чунки олдин у ўтказилмаган. Тамила Раҳматуллаева эксперт хулосасининг айблов характерига эга эканлигини, саволлар эса адвокатни ҳисобга олмаган ҳолда тузилганини таъкидлади. Улар орасида “BMW ҳайдовчисининг бахтсиз ҳодисани олдини олиш имконияти бор эдими?”  деган савол бор эди. “Нега эксперт Сафарованинг бахтсиз ҳодисанинг олдини олиши мумкинлигига баҳо бермади?” – деб савол берди адвокат.

ЙҲҚнинг 6 -бандига биноан, кесишма жойи – бу бир хил даражадаги йўлларнинг кесишиши, қўшилиши ёки тармоқланиши. Воқеа содир бўлган жойда йўлларнинг кесишмаси йўқ, дейди адвокат. “Иш бир томонлама кўриб чиқилмоқда ва ваколат берувчининг  ҳуқуқлари тикланмаган”.

Шундан кейин суд маслаҳат хонасига йўл олди. Қайтиб келгач, суд апелляцияни қисман қаноатлантирди: биринчи инстанция қарори бекор қилинди ва иш ЙҲХББга суриштирувга юборилди.

Таҳририят номидан шуни таъкидлаймизки, Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги инспектсиясиЙҲХББ шунга ўхшаш жойларни текширишдан ўтказиши керак ва бу воқеа содир бўлган жойда “Йўл беринг” белгиси ўрнатилса яхши бўларди. Акс ҳолда, бу келгусида ҳам йўл -транспорт ҳодисаларига олиб келади.

Дана Опарина

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.