Президентнинг Олий Мажлисга ва халққа мурожаати қанчага тушди

Источник: president.uz

2020 йил 29 декабрь куни Ўзбекистон президенти Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига мурожаат билан чиқди. Давлат харидлари порталининг маълумотларига кўра, тадбирни ўтказиш 1,6 млрд сўмга тушган. Тирик ва кесилган гуллардан тайёрланган безаклар эса 358 млн сўмни ташкил қилган.

Sky Events МЧЖ зал ижараси, кофе-брейк, тушликни ташкил қилган. Тадбир меҳмонларининг сони 1700 киши. 2020 йил 20 декабрда компания тадбир концепцияси, овқатлар, мебель конструкцияси ва ўтказиладиган майдон ускуналарининг конструкциялари элементларини мувофиқлаштириши керак эди. Бунда шартномага 2021 йил 22 апрель санаси қўйилган.

Меню

Фуршет 1495 кишига мўлжалланган. Менюда – гўштли деликатеслардан корнишонлар билан ассорти, ягил нўхат билан товуқли фрикассе.

Матбуот учун кофе-брейк 100 кишига мўлжалланган. Менюда – мини-сомса, десертлар, қуруқ мевалар, ёнғоқлар, ичимликлар.

Тушлик 205 кишига мўлжалланган (VIP). Менюда – олчали қайла билан филе-миньон, байрам палови, сабзавотлар ва лимонли қайла билан судак филеси.

Овқатларнинг умумий қиймати – 1,1 млрд сўм. Саҳна безаклари ва зал ижараси – 558 млн сўм.

Юридик шахслар реестрига мувофиқ Sky Events МЧЖ ози-овқат маҳсулотларини етказиб бериш ва ресторан фаолияти билан шуғулланади. Устав жамғармаси – 6,2 млрд сўм. Мажидов Бобомурод Бахронович – компания таъсисчиси (100%).

Гуллар билан безаш 

Манба: president.uz 

2021 йил 4 январда Meadow МЧЖ билан 358 млн сўмга шартнома тузилган. Хусусан, компания тирик кесилган гуллардан ва декоратив яшил ўсимликлардан саҳна учун, монитор остида икки томондан, колонна остида, товуш колонкаси остида, минбарда ва унинг пастида, столда, журнал столида, комодда ва санузелда турувчи гирляндалар ва композицияларни тайёрлаган.

Юридик шахслар реестрига мувофиқ Meadow компаниясининг асосий фаолияти – ихтисослашган дўконларда гуллар ва бошқа ўсимликлар, уруғлар, ўғитлар, уй ҳайвонлари ва улар учун ем билан чакана савдо. Устав жамғармаси – 1,1 млрд сўм, таъсисчилар – Ғуломов Саидмурот Набиевич (99,9%), Ғуломов Саидбобур Саидмуротович (0,1%).

Биз аввлроқ президент қароргоҳида тушлик қанча тушгани ҳақида ёзгандик.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.