Самарқандни қутқарайлик

Фото из архива Диёры Рафиевой

Самарқанднинг тарихий қиёфасини сақлаб қолишнинг асосий муаммоларидан бири биноларнинг тартибсиз қурилиши ва иншоотлар ҳолатининг ёмонлашишидир. Бу турли омиллар, жумладан, биноларнинг эскириши, шикастланиши, шу жумладан қасддан шикаст етказилиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Умуман олганда, Самарқанднинг тарихий қиёфасини асраб-авайлаш, аввало, ҳукумат ва жамоатчилик эътиборини талаб қиладиган мураккаб жараён ҳисобланади.

Anhor.uz нашри Ўзбекистон президенти ва ҳукумати, Олий Мажлис ва халқаро ташкилотларга мурожаат билан чиққан жамоат ҳуқуқи ва хавфсизлик бўйича ҳуқуқшунос Диёра Рафиева ҳамда ўлкашунослик бўйича минтақавий эксперт Дмитрий Костюшкиннинг тарихий Самарқанднинг давом этаётган вайронагарчиликларини тўхтатиш бўйича биргаликда шошилинч ҳаракат қилиш мурожаатини эълон қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги

Санъат ва маданиятни ривожлантириш жамғармаси қошида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

Ўзбекистон Республикаси Табиий ресурслар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати

БМТнинг Таълим, фан ва маданият бўйича ташкилоти (ЮНEСКО)

БМТнинг Жаҳон сайёҳлик ташкилоти

Ипак йўли мақсадли гуруҳи

БМТнинг Ўзбекистондаги Тараққиёт Дастури

Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ)

Осиё тараққиёт банки (ОТБ)

Франция тараққиёт агентлиги (AFD)

Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA)

Марказий ва Шарқий Европанинг “Бенквоч” тармоғи

2023 йил 10 апрель

 

Хонимлар ва жаноблар!

Мен чуқур хавотир билан Ўзбекистон ҳукумати ва халқаро ҳамжамиятга тарихий Самарқанднинг вайрон қилинишига чек қўйиш бўйича биргаликда шошилинч чоралар кўришга чақириб мурожаат қиляпман. Самарқанднинг эски қисми миллий ва халқаро муҳофазага олинган. Бу ерда сиз қадимий Афрасиёб харобаларидан бошлаб Темурийлар қисмига ва ундан кейин яна икки турдаги меъморчилик – 19-аср ва совет даврига ўтадиган  ҳудудий тарихнинг ҳар бир даври бўйлаб саёҳат қилишингиз мумкин. Ана шундай “буюк умумий қадрият” учун ЮНEСКО “Самарқанд – маданиятлар чорраҳаси”ни Жаҳон мероси рўйхатига киритди. Миллий қонунчилик эски шаҳарни қўриқланадиган музей-қўриқхона сифатида ҳам тан олади. Давлатнинг меросни ҳимоя қилиш бўйича сиёсий иродаси ҳақида аниқ далиллар мавжуд: янги қонунлар, расмий баёнотлар ва тайинлашлар.

Бироқ, бугун биз тартибсиз ва бошқарилмайдиган ёки расмий тартибга солинадиган қурилишлар, миллий меросни йўқ қилиш, ерни ноқонуний тақсимланиши, бепарволик, кўзбўямачилик ҳолатларига гувоҳ бўлмоқдамиз. Қонунларнинг чинакам ижро этилмаслиги, техник маъмурий камчиликлар, текширишга ва тахминий жиноятларни таъқиб қилишга қобилиятсизлик, шу жумладан, коррупция ҳолатлари Самарқандни шиддат билан еб битираётган «қурт»лардир.

Жаҳон маданий меросини муҳофаза қилиш тўғрисидаги конвенциянинг 4-моддаси ҳукуматларни унинг рўйхатига киритилган объектларнинг сақланиши ва келажак авлодларга ўтказилишини кафолатлашга мажбур қилади. Афсуски, Ўзбекистон ҳукумати ўз мажбуриятларини бажармаяпти. Биргаликда тарихий шаҳар учун фалокат ҳисобланган ўнлаб, юзлаб катта ва кичик ҳолатлар мавжуд. Қуйида биз музей-қўриқхона учун муҳим бўлган ҳолатларни тасвирлаб берамиз: Университет хиёбони атрофидаги бино, Самарқанд сити (“Қизил двигатель”) ва марказий кўчалардаги бошқа кўплаб иншоотлар, шунингдек, анъанавий маҳаллалар – гузарлардаги инновациялар. Улар ЮНEСКО томонидан муҳофаза қилинадиган ҳудуддаги Миллий мерос рўйхатидан объектларнинг қўпол йўқ қилиниши / шикастланиши билан боғлиқ.

Миллий тарихий-маданий меросга зарар етказиш. Шубҳасиз, “туризмни ривожлантириш” ёки «таълим» риторикаси аутентик жойлар ўрнига меҳмонхоналар, сохта шаҳарлар, ҳукмрон ва бир-бирини тўлдирувчи университет бинолари ва бошқа инфратузилмаларга инвестицияларни жалб қилади. Шу билан бирга, Регистондаги Тилла Қори мадрасаси (XVII аср) ер ости сувлари кўтарилиши натижасида тўкилиб кетмоқда, Ишратхона мақбарасида (XIV аср) таъмирлаш ишлари натижасида муҳит йўқолмоқла. Абди-Дорун мақбарасида (12 аср) қурилган янги улкан масжид қадимий мақбара ва масжидни, шунингдек, унинг атрофидаги қабрларни ёпиб қўйган. Бибихоним масжиди деворларида қолган сўнгги қадимий ёзувлар (XIV аср) оқ бўёқ билан бўялган. 19 аср фуқаролик архитектурасининг кўплаб объектлари зудлик билан илмий ва профессионал ёрдамга муҳтож.

Археологик муаммолар. Кўриниб турибдики, улкан бинолар қурилиши археологик текширувларсиз амалга оширилмоқда. Масалан, кўп қаватли бинолар қуриш учун тўғридан-тўғри маданий қатламлардан чуқур пойдевор қазилган, археологик ёдгорликларнинг бир қисми тўйхона ресторанларига берилган.

Беқарор ривожланиш ва экология. Маҳаллий кичик ижтимоий инфратузилмани шаҳарнинг чекка ҳудудларига кўчириш, эски шаҳарда университет бинолари ва катта ҳажмли кўп қаватли биноларни ўрнатиш барқарор ривожланиш мақсадларига зиддир. Бундан ташқари, бундай ечимлар транспорт чиқиндиларини оширади. 2009 йилда Марказий боғда соя берувчи чинорлар кесилиб, бегона арчалар ўтқазилган эди. Бир неча йил олдин йўлларни (арзимас даражада) кенгайтириш мақсадида соғлом дарахтлар оммавий равишда кесиб ташланди. Шубҳасиз, бундай қарорлар ЕТТБнинг “Яшил шаҳар” лойиҳаси ва миллий яшил ташаббусларига зид келади.

2019 йилда жамоатчиликнинг норозилиги ва ЮНEСКОнинг мурожаатидан сўнг Президент Аппарати асосий кўчалардаги барча қурилиш ишларини текшириш ва тегишли қонуний чоралар кўришни буюрди. 2020 йил январь ойида ICOMOS/WHC Мониторинг Миссияси Самарқандга ташриф буюрди. Шунга қарамай, ушбу кўчаларда улкан иншоотлар, шу жумладан. маданий мерос объектларининг ўрнида янада баландроққа кўтарилмоқда.

Холис айтадиган бўлсак, “Самарқанд – маданиятлар чорраҳаси”дан кўп нарса қолгани йўқ. Музей-қўриқхонада бульдозер чўмичи ва автокраннинг ишлаш тезлиги кишини даҳшатга солади. Шу боис, 2023 йил октябрь ойида Самарқандда бўлиб ўтадиган БМТ Бутунжаҳон туризм конгрессининг 25-сессияси арафасида ЮНEСКО Конвенциянинг 11-моддаси 4-қисмига мувофиқ Самарқандни таҳдид остидаги Жаҳон мероси рўйхатига киритиши зарур. Ўзбекистон ва халқаро ҳамжамият “Буюк умумий қадрият”ни ҳимоя қилишга қодирлигини исботлаши, Самарқанд бренди ва у билан боғлиқ бўлган барча нарсаларни иккиюзламачилик билан эксплуатация қилмаслиги керак.

Ҳукумат ўзининг самимий манфаатдорлигини ўзининг қатъий аралашуви ва давомий меҳнати билан кўрсатиши керак. Бу борада баъзи таклифларни билдирамиз. Молиявий институтлар ЮНEСКО ҳудудидаги қурилиш лойиҳаларини молиялаштираётган ташкилотлар ва маҳаллий банклар билан ҳамкорликни қайта кўриб чиқишлари/қайта текширишлари керак. Биз бу борадаги фаол ёрдам ва идоралараро ҳамкорлик учун миннатдор бўлардик.

Университет хиёбони ва унинг атрофи

Айни пайтда шаҳарда қолган ягона катта яшил ҳудуднинг ортида қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Самарқанд давлат университетининг дастлабки кампусларига қўшимча янги бинолар қурилмоқда. Ҳақиқий, сокин ва шинам ҳовлилар, шунингдек, дарахтлар йўқ бўлиб кетди. Маҳаллий ҳокимият органлари томонидан 1000-1500 кишига мўлжалланган бинолар қуриш учун 33 та уй-жой қурилишини бузиб, аҳолини кўчириш бўйича муҳокама ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган. Эски университет шаҳарчасининг руҳи деярли йўқолган.

Айтилишича, шаҳардаги энг йирик университет кенгайиш учун “жамоат эҳтиёжи”га эга эмиш. Шу билан бирга, университет омбори ўрнида кўп қаватли тижорат тураржой биноси қурилди. Бундан ташқари, яқин атрофдаги собиқ заводнинг ҳудуди (бинолар қурилиши учун ишлатилиши мумкин) хусусий элита меҳмонхоналари учун берилди. Бошқа ҳуқуқий контекстларда ер билан бундай манипуляциялар тегишли органларнинг эътиборига лойиқ бўлган бўларди.

Ҳеч бўлмаганда гигант университетга Шаҳар тери-таносил диспансерининг ҳудуди ўтиши ҳақидаги миш-мишлар амалга ошмайди, деб умид қиляпмиз. Бундай қарорлар одамларнинг ўнлаб йиллар давомида ўрнатилган турмуш тарзини бузади. Яқинда эски шаҳарнинг маълум бир ҳудудга қарашли туғруқхоналаридан бири чеккага кўчирилди.

“Таълимни ривожлантириш” СамГУнинг биология факультетини (XIX аср) ҳам четлаб ўтмади  – маҳаллий дурдона олдин биринчи аёллар гимназияси бўлган. Бу ерда бир қаватли аутентик  бинолардан халос бўлишга, икки ёки уч қаватли янги биноларни қуришга қарор қилинди. Объектдаги ишларни хитойлик прораб бошқаради, у фақат она тилида гапиради ва ишчилар билан Google таржимон орқали мулоқот қилади.

1969 йилда ушбу факультетда оранжерея ташкил этилиб, унда 250 та ноёб ўсимлик турларининг 1000 дан ортиқ намуналари тўпланган. 2011-2013 йилларда совуқ қишдан сўнг БМТ Тараққиёт дастурининг Кичик грантлар дастури, Германия, Швейцария, АҚШ элчихоналари кўмагида оранжерея тўлиқ таъмирланиб, замонавий технологиялар билан жиҳозланди. Айни пайтда иссиқхонада яна назоратсиз таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Юрак ўсимликларнинг аҳволини кўриб эзилиб кетади. Алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, хорижий донорлар ҳам манфаатдор томонлар ва солиқ тўловчилар олдида молиялаштириладиган лойиҳаларнинг барқарорлиги учун, айниқса, айрим мамлакатлар контекстида масъулият юклайди.

Қўриқланадиган ҳудуддаги асосий тарихий кўчаларнинг йирик тураржой лойиҳалари

а) “Samarkand City” қурилиши учун «Алпомиш» (“Қизил двигатель”) заводининг йўқ қилиниши. Шаҳарнинг асосий кўчаларидан бири бўйлаб Миллий маданий мерос объектлари рўйхатига киритилган бузиб ташланган завод, шунингдек, бир қатор хусусий уйлар ўрнида хусусий тураржой ва тадбиркорлик массивларида кенг кўламли қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Миллий банки Вазирлар Маҳкамасининг 30.06.2017 йилдаги 450-сон қарори 6-бандига асосан “Samarkand City” лойиҳасининг “асосий молия муассасаси” этиб белгиланган. Норматив ҳужжатда махсус имтиёзлар ҳам қонунийлаштирилган: инвестор деб аталадиган шахс учун солиқ имтиёзлари, тендерларсиз фаолиятни амалга ошириш ва лойиҳани маҳаллий бюджет ҳисобидан шаҳарнинг коммунал инфратузилмасига улаш имконияти кўзда тутилган. Бу кўчада “Samarkand City”дан ташқари бошқа йирик кўп қаватли уйлар ҳам қурилмоқда.

б) 19 аср мажмуасининг йўқ қилиниши. Отатурк – Шоҳрух Мирзо чорраҳасида. Бузилишидан олдин тарихий обида ижтимоий мақсадларда фойдаланилган: полиция участкаси, шаҳар таълим муассасаси, мусиқа мактаби ва болалар боғчаси. Бу ижтимоий инфратузилманинг барчаси йўқолган, унинг ўрнига кўп қаватли уйлар ва меҳмонхона асоси қурилган. Шаҳар муаммоларидан ташқари, бу ечимлар бошқа муаммоларни янада кучайтиради. Масалан, таълим олиш имкониятини: яқин атрофдаги бошқа болалар боғчаларига юклама ортиб бормоқда (бу туғилиш даражаси бўйича етакчи бўлган вилоят аҳолиси ўсиб бораётган бир пайтда). Бундан ташқари, эндиликда ота-оналар болани машинада шаҳарнинг бошқа ҳудудидаги мусиқа муассасасига олиб боришлари керак. Бу эса харажатлар, вақт, тирбандликлар ва атмосферага чиқиндиларни англатади.

Шубҳасиз, оммавий қурилишдан олдин ҳеч қандай археологик текширувлар ўтказилмаган (на бу жойда, на музей-қўриқхонанинг бошқа қисмида). Дастлабки маълумотларга кўра, бу ҳудудда маданий қатламлар орқали Амир Темур қалъасигача котлован қазилган.

Миллий меросга ваҳшиёна муносабатда бўлишдан ташқари, 45-сонли мактабнинг кам қаватли бинолари улкан бинолар билан тўсиб қўйилган бўлиб, бу потенциал хавф туғдириши мумкин.

Шундай қилиб, юқоридаги лойиҳалар қуйидагиларга олиб келди:

1) миллий мерос объектларининг йўқотилиши. Хизмат кўрсатиш (туристларга) инфратузилмасини яратиш учун тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларнинг йўқ қилинаётгани мантиққа зиддир;

2) уларнинг ўрнида ЮНEСКОнинг қўриқланадиган ҳудудида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда, бунинг натижасида тарихий шаҳарнинг силуэти ҳам, эҳтимолий археологик бойликлар ҳам йўқолмоқда;

3) жамоат жойлари камайиб, хусусий тижорат манфаатларига бериляпти;

4) бюджет тегишли маблағларни олмаяпти;

5) давлат бюджети маблағлари тадбиркорлик фаолияти учун инфратузилмани яратишга йўналтирилмоқда;

6) майдоннинг муҳим ижтимоий инфратузилмаси янгисини яратмасдан вайрон қилинган.

Эски шаҳар гузарлари

Булар ўрта аср шарқий ёдгорликлари атрофидаги кўп асрлик маҳаллалар; уйлар кўпинча авлоддан-авлодга ўтади. Ҳар бир уйда муҳит ва тарихимизга мос келадиган индивидуал анъанавий тартиб мавжуд. Бироқ, бугунги кунда одамлар ва лойиҳачилар даромадни максимал даражада ошириш учун баланд қутилар қуриш фойдасига ҳудуд, тарих ва маданият меъёрларини эътиборсиз қолдирмоқдалар. Иложи борича кўпроқ меҳмонхона хоналарига эга уч ва ҳатто тўрт қаватли бинолар қурилмоқда. Бир-бирига ва / ёки қўшниларга қараган ўрта асрлар услубидаги Европа балконлари ва деразалар қўйилмоқда; дарахтлар экилган анъанавий ҳовлилар томларида мос бўлмаган террасаларга эга кондиционерлар қўйилган қути уйларга алмаштирилмоқда, қадимий шаҳар силуэти бузилмоқда.

И.Каримов даврида “хавфсизлик мақсадларида” барпо этилган ёдгорликлар ва тураржойларни ажратиб турувчи «Берлин» деворлари тарихий шаҳарнинг аутентиклигини янада бузган, улар бошқа ҳуқуқбузарликларга йўл очмоқда. Бундан ташқари, очиқ қадимий шаҳар каналларининг бир қисми (Миллий маданий мерос рўйхати) мутахассислар ва жамоатчиликнинг норозилигига қарамай, қувур билан ёпилган ва бетонланган; қирғоқларидаги кўкатлар йўқ қилинган.

Самарқандни қутқариш бўйича шошилинч ҳаракатлар

  1. Обида сақланишининг қўпол равишда бузилиши сабабли.Конвенциянинг 11-моддаси 4-қисмига мувофиқ Самарқандни хавф остида бўлган Бутунжаҳон мероси объектлари рўйхатига киритиш
  2. ICOMOS/WHC Мониторинг Миссиясининг 2020 йил 12-16 январдаги тавсияларига қатъий риоя қилиш (603 rev., Ўзбекистон, 44 СОМ).
  3. Музей-қўриқхона ҳудудидаги ер ва мавжуд аутентик кўчмас мулк билан ҳар қандай қурилиш, қазиш ва бошқа манипуляцияларни зудлик билан тўхтатиш.
  4. Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги Илмий кенгаш зудлик билан “қутилар”, террасалар, балконлар, нореоевант баландликка эга бинолар қурилишини, ҳовлиларни йўқ қилишни тўхтатиш. Берилганларининг кўпчилигини қайта кўриб чиқиш, бекор қилиш. Бу, айниқса, гузарлар учун долзарб. Шунингдек, Илмий кенгашнинг ўзи билан келишилган лойиҳаларнинг хусусиятини инобатга олган ҳолда уларнинг малакаси ва таркибини қайта кўриб чиқиш зарур.
  5. Зудлик билан бевосита Самарқанд шаҳрида жойлашган музей-қўриқхонани сақлаб қолиш бўйича махсус комиссия/ишчи гуруҳини тузиш зарур. Қўмита қонунларнинг қўлланилишини аниқлаш, назорат қилиш, текшириш, тезкор чоралар кўриш ва ҳоказо ваколатларга эга бўлиши керак. У қуйидагилардан иборат бўлиши керак: 1) давлат вакиллари (ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, парламент, Президент маъмурияти, Миллий мерос агентлиги ва бошқалар); 2) Самарқанд ва хорижий мамлакатлардан танланган мутахассислар (архитекторлар, шаҳарсозликлар, ҳуқуқшунослар, тарихчилар, археологлар ва бошқалар). 3) халқаро ташкилотлар кузатувчилари (ЮНEСКО, БМТТД, ЕТТБ ва бошқалар).
  6. Музей-қўриқхона қиёфасигава маданий меросни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунларга зид бўлган янгидан қурилган ноқонуний биноларни (уларнинг қисмларини) бузиш/қайта ободонлаштиришни таъминлаш.
  7. Бош режа мавжуд бўлмаган тақдирда ЮНEСКО ҳудуди бўйича аниқ режа ва стратегияни ишлаб чиқиш. Барқарор ва экологик режалаштириш керак.
  8. Маҳаллий меъморлар учун аниқроқ йўриқномаларни тайёрлаш. Лойиҳачилар учун тренинглар ўтказиш ва жамоатчиликни оқилона режалаштириш ва меросни сақлаш масалаларида хабардор қилиш.
  9. Молиявий институтлар учун: 1) Самарқанднинг тарихий қисмидаги лойиҳаларни молиялаштиришни диққат билан кузатиб бориш, 2) Самарқанд шаҳридаги шубҳали лойиҳаларни молиялаштирувчи Ўзбекистон Республикаси банклари билан ҳамкорликни қайта кўриб чиқиш; музей-қўриқхона объектларини эксперт реставрацияси ва консервациясини қўллаб-қувватлаш имкониятларини кўриб чиқиш.

Самарқандни қутқариш бўйича барча ҳаракатлар ўйланган, ҳақиқий, мазмунли бўлиши, коррупция, қариндош-уруғчилик, нотўғри илтимослар ва ҳоказоларга ҳеч қандай тоқат қилмасдан қонун устуворлигига риоя қилиш керак.

Самарқандни биргаликда қутқаришга умид қиламиз!

Ҳурмат билан,

Диёра Рафиева, жамоатчилик ҳуқуқи ва хавфсизлик бўйича ҳуқуқшунос ([email protected])

Дмитрий Костюшкин, минтақавий эксперт

@samarkandcrossroadsofcultures

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.