Шаҳар жазирамаси ёки “шаҳардаги иссиқлик ороли” нима?

Шаҳарсозлар фойдани кўпроқ олиш мақсадида кўп ҳолларда шаҳарнинг табиий муҳитини эътиборга олишмайди, яъни шаҳардаги дарахт-буталарни кесишади, сув ҳавзаларини кўмиб ташлашади, йўлларни кенгайтиришади ва боғ ҳудудларида янги иншоотлар қуришади. Ҳолбуки, шаҳарларда иссиқ ҳарорат яққол сезила бошланди. Урбанист-архитектор Анвар Мухамеджанов “шаҳардаги иссиқлик ороли” нима экани ва нега шаҳарларда табиий муҳитни асраб қолиш кераклиги ҳақида сўз юритади. 
 
Ушбу материал Anhor.uz таҳририятининг мулки ҳисобланади. Қайта чоп этганда материал матнида Anhor.uz нашрини фаол ҳавола билан биринчи манба сифатида кўрсатиш зарур
 

1-Расм. Шаҳардаги иссиқлик оролининг абстракт графиги
 
Шаҳардаги иссиқлик ороли
 
«Шаҳардаги иссиқлик ороли» шаҳарнинг чекка ҳудудларига қараганда шаҳар ичидаги юқори ҳароратдан иборат (1-Расм). Илк бор ушбу феноменни 19-аср бошида Люк Говард аниқлаган, у Лондон ичида ва унинг ташқарисида ҳаво ҳароратидаги фарқни сезади. Ўшандан бери бутун дунё бўйлаб шаҳарларда кўп сонли кузатувлар ўтказилди.
 
Маълумки, шаҳардаги иссиқлик ороллари одамлар томонидан ёз ойларида яхши кўтарилмайди. Шунга мос равишда Ўзбекистон шаҳарларининг “барқарорлигига”, уларнинг қулай бўлиши ва гуллаб-яшнашига эришиш учун, ривожланган шаҳарларнинг тажрибасини ўрганган ҳолда, юқори ҳароратни юмшатиш бўйича чораларни олдиндан кўриб қўйишимиз керак. Сайёрамизнинг энг урбанизациялашган шаҳарларида ҳарорат кўтарилишига қуйидаги омиллар таъсир қилиши аниқланган:
 
Ер қопламаси
 
Дунёнинг кўплаб урбанизациялашган шаҳарларида шаҳар ҳудудининг катта қисми бинолар ва йўлларга ажратилган; улар, ўз навбатида, асфальт ва бетон каби материаллардан ташкил топган. Шу боис қуёш ёруғлигининг таъсирида уларнинг юзасидаги ҳарорат тушлик пайтида Цельсий бўйича 50-60 даражагача қизиши мумкин (2-Расм). Уйлар ва йўллардан сиқадиган ушбу умумий иссиқлик массаси ҳатто тунда ҳам совушга улгурмайди.
 
Масалан, Токиода шаҳар майдонининг 77,7% қурилишга ва йўлларга ажратилган, 8,5% бўш турадиган ерлар ва бошқа қурилмаларга ҳамда 13,8% табиий ландшафтга ажратилган. Шунга мос равишда, вақт ўтиши билан шаҳарни табиий усулда совутиш жуда қийин ва қимматга тушиб боради.
 

2-РасмТермик сурат кўчанинг турли юзаларидаги қизишни кўрсатмоқда
 
Инсон фаолиятидан иссиқлик ажралиб чиқиши
 
Ушбу иссиқлик ажралиб чиқиши инсоннинг шаҳардаги фаолияти натижасида юз беради, иссиқлик бинолардан, транспорт тизимларидан ва саноат корхоналаридан чиқади. Бунда, бинолардан чиқариладиган иссиқлик жиддий ҳисобланади ва у умумий ташланадиган иссиқлик умумий ҳажмининг қарийб ярмини ташкил қилади. Ана шу иссиқлик “шаҳарда иссиқлик ороли” ҳосил бўлишининг асосий сабабчиси ҳисобланади  (3-Расм). 
 

3-Расм.  Термик сурат бинолардан чиқадиган иссиқликни кўрсатмоқда
 
Шаҳар вентиляцияси
 
Шаҳар ландшафтининг шакли ва образи шаҳарни совутиш учун муҳим элемент ҳисобланади. Бу ерда зич ва баланд қурилиш, шаҳар оқимини тўсган ҳолда, шаҳар вентиляциясига тўсқинлик қилиши мумкин. Бунинг оқибатида, инсон фаолиятидан, бинолар ва йўллар юзасидан ажралиб чиқадиган иссиқлик шаҳар ичида ушланиб қолади. Шу боис айни пайтда шаҳарни лойиҳалаштиришдан олдин режалаштирувчилар нафақат шамоллар йўналишини ҳисобга олади, балки шаҳарнинг вентиляцияланишини рағбатлантирадиган нарсаларни яратади (4-Расм).
 

4-РасмШаҳарнинг вентиляцияланишини рағбатлантириш
 
Ушбу омиллар ҳам салбий оқибатларга эга, ривожланаётган шаҳарлар тўғри режалаштирганда улардан қочиши мумкин. Уларга қуйидагилар киради:
 
Шаҳарларда энергияга бўлган юқори даражадаги талаб:  шаҳардаги ёзги жазирама бинолардаги хоналарни совутиш учун юқори юкламани талаб қилади.

Бинолардаги ҳавони иситиш ва кондиционерлаш зарурати иссиққа таъсирчан бўлган одамларда ҳам ошади. Бу, биринчи навбатда, электр энергиясига бўлган талабни оширади. 

Одамларга таъсири: Иссиқ тунлар (ҳарорат кечаси Цельсий бўйича 20 даражадан пастга тушмайди) ва жазирама кунлар сони ошиши сабабли шаҳарликларнинг ҳайт сифати ёмонлашади, иссиқлик билан боғлиқ касалликлардан (офтоб уриши, озиш ва кардиореспиратор касалликлар) азият чекувчи кишилар сони ортади.
 
Экотизим:  Йирик шаҳарларда ҳаво ҳарорати йилдан-йилга кўтарилиб бораётгани учун ҳашоратлар ва бошқа касаллик тарқатувчи организмлар қишда жон сақлаши осон бўлиб бормоқда. Ҳаво ҳароратининг ортиши, ер усти озон даражаси ҳосил бўлиши ва шамолнинг иқлим ўзгаришлари сабабли шаҳарлардаги “микроиқлимга” ҳам зарарли таъсир кўрсатиши мумкин.
 
Урбанизациялаштириш ҳақиқатдан ҳам шаҳар аҳолисининг иқтисодий фаровонлигига ижобий таъсир кўрсатади, шунингдек у салбий оқибатларга ҳам эга, “шаҳардаги иссиқлик ороли” ана шулар жумласига киради.  Бугунги кунда ривожланган мамлакатларнинг кўпчилиги ушбу салбий оқибатларни турли усуллар билан юмшатишга ҳаракат қилмоқда. Масалан, Японияда асфальтларни қоплаш учун ёруғлик қайтарувчи бўёқдан фойдалана бошлашди, бинолар фасадларида эса оқиш ранглардан фойдаланишмоқда. Бироқ уларнинг самараси унчалик катта бўлиб чиқмади. 
 
Нима қилиш керак
 
Олиб борилган кўплаб шаҳарсозлик тадқиқотлари шаҳарларни кўкаламзорлаштириш шаҳардаги ҳаво ҳароратини юмшатишнинг самарали усули бўлиб қолаётганини кўрсатмоқда.  

Шу сабабларга кўра, иқтисодий фаровонлик ва аҳолининг ҳаёт сифатини яхшилаш мақсадларида Ўзбекистон шаҳарларини урбанизациялаштириш сиёсатини тўғри олиб бориш ва иложи борича сув ҳавзалари ва боғ ҳудудларини асраб қолиш зарур. 

Масалан, шаҳарларнинг термик хариталарини яратиш ва уларнинг асосида қурилиш ишларини тўғри олиб бориш, “шаҳарлаги иссиқлик ороли”нинг оқибатларини юмшатиш мумкин.  Шунингдек, амалдаги шаҳарсозлик нормаларини ўзгартирган ва жамоат транспорти тизимини яхшилаган ҳолда, биз шаҳарни режасини ўзгартиришимиз ва уни яшаш учун фойдали ва қулай қилишимиз мумкин. Малакали кадрлар етишмаганида, инвесторлар ва ҳукумат таниқли хорижий экспертларни жалб қилиши ва улар шу ерда ишлаб, бир вақтнинг ўзида маҳаллий кадрларни ўқитиши мумкин бўларди. Бундай шаҳарларда қурилиш ва истироҳат боғлари учун ҳам кўпроқ майдон пайдо бўларди, трнаспорт ва иситиш ишлари учун ёнилғи импортига бўлган талаб камаярди ва шаҳарларнинг ҳаёт сифати яхшиланган бўларди.
 
Анвар Мухамеджанов
 
урбанист-архитектор, Осиё Тараққиёт Банкининг стипендиати, Токио Университетининг магистри, халқаро ривожланиў ва минтақавий режалаштириш соҳасининг мутахассиси

 
Ушбу материал Anhor.uz таҳририятининг мулки ҳисобланади. Қайта чоп этганда материал матнида Anhor.uz нашрини фаол ҳавола билан биринчи манба сифатида кўрсатиш зарур.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.