,

Трампнинг “ошиғи олча” бўляпти, Байден эса “доирадан ташқарида”, – Anhor.uz ва Amerika Ovozi муҳокамалари давом этади

Фото: Anhor.uz

Бу гал суҳбат марказида Дональд Трамп. У АҚШнинг собиқ президенти. Амалдаги Қўшма Штатлар раҳбари Жо Байден суҳбат марказидан четда қолди. Кўзга кўринган номзодларнинг “Трампча ҳаракатлари-ю” уларнинг сайловчилар билан учрашувлардаги ваъдалари. Трампнинг сайловолди ташвиқотларидаги устунлиги нимада бўлмоқда каби саволларга аниқ жавобни айни дастуримиздан топасиз.

Anhor.uz ҳамда Amerika Ovozi телерадиоси ҳамкорликдаги “Сайлов-2024” лойиҳасининг 2-сонини тақдим этади. Фурқат Маҳмудхўжаев ва таниқли журналист,  Amerika Ovozi телерадиоси мухбири Навбаҳор Имамова иштирокидаги кўрсатувда АҚШда қизғин паллага кирган жорий йилдаги сайловлар ва “Оқ уй”га бошланган интилишда устунлик кимда, президентликка номзодлар кампаниялари нималар билан банд, номзодлар ўртасидаги устуворлик қандайлиги муҳокама марказида бўлади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу дастур АҚШдаги сайловлар якунлангунига қадар, ҳар ҳафта 1 ёки 2 маротаба тасвирга олинади ва эътиборингизга тақдим этилади. Дастурни ўтказиб юбормаслик учун, Youtube саҳифамизга ва ижтимоий тармоқлардаги бошқа каналларимизга обуна бўлиб қўйишни унутманг. Дастур Сизнинг қўллаб-қувватлашингиз асосида кенг жамоатчиликга етиб боради.

“Сайлов-2024” лойиҳанинг 1-сонини ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.