Евроиттифоқ АҚШ иштирокисиз Украинага 40 млрд евро кредит ажратишга тайёр
Евроиттифоқ АҚШ томонидан Россия активлари Европада музлатилиши бўйича кафолатлар берилишига Венгрия вето қўйиши эҳтимоли юзасидан муқобил йўлларни қидирмоқда, деб хабар қилади Financial Times ўз манбаларига таяниб. АҚШ билан қўшма ёрдам ҳақидаги режа асосий бўлиб қолаётган бўлса-да, йил охиригача Украинага Евроиттифоқ томонидан 40 миллиард евролик кредит тақдим этиш варианти кўриб чиқилмоқда.
FT маълумотларига кўра, Венгрия вакили Евроиттифоқнинг Брюсселдаги элчиларига бу масалани АҚШдаги сайловлардан кейин ҳал қилишга тўғри келишини айтган. Будапешт қарорга вето қўйиши мумкинлиги туфайли, Брюссель муқобил йўлларни қидирмоқда. 40 миллиард евро кредит аллақачон мавжуд кўмакнинг кенгайтирилиши бўлиб ҳисобланиши тахмин қилинмоқда. Шу муносабат билан, қарор қабул қилиниши учун бир овоздан овоз берилиши эмас, балки Евроиттифоққа аъзо мамлакатларнинг кўпчилиги овози талаб этилади.
Июнда G7 етакчилари Украинага 50 миллиард доллар миқдорида кредит тақдим этиш ҳақида келишиб олганди, у Россиянинг музлатилган активларидан келадиган даромад билан сўндирилади. АҚШ ва Евроиттифоқ ўз зиммасига 20 миллиард доллардан олиши, қолган 10 миллиард долларни Буюк Британия, Япония ва Канада бўлиб олиши кўзда тутилганди. Бироқ АҚШ Россия активлари Европада музлатилган ҳолатда қолиши борасида кафолатларни талаб қилди.
Шарҳлар