Бишкекда ҳарбий вертолёт ҳалокатга учради
Қирғизистон пойтахти Бишкекда Ми-8 ҳарбий вертолёти қулаб тушди, деб ёзади “РБК”.
Kaktus.media маълумотларига кўра, Ми-8 маҳаллий вақт билан 11:00 (Тошкент вақти билан 10:00) атрофида Достук қишлоғи яқинида “Фрунзе-1” ҳудудида ҳалокатга учраган.
Спутник ёзишича, авиаҳалокат Қирғизистон Қуролли кучлари Ҳарбий институти жойлашган Достук митти туманида юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, парвоз ўқув-машғулот чоғида амалга оширилган. Бир киши ҳалок бўлган.
Kaktus.media бир нафар қурбон ва етти нафар жабрланувчи ҳақида хабар бермоқда.
Улашиш:
Шарҳлар