Боку Озарбайжон ва Арманистон ТИВ раҳбарларининг учрашуви Қозоғистонда ўтказилишига рози бўлди

Фото: aysor am

Боку Қозоғистоннинг Озарбайжон ва Арманистон ташқи ишлар вазирлари учрашувини ўтказиш таклифига рози бўлди. Бу ҳақда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билдирди.

“Қозоғистон бизга Озарбайжон ва Арманистон ташқи ишлар вазирларининг учрашувини ўтказиш таклифи билан мурожаат қилди. Биз бунга рози бўлдик ва агар Арманистон ҳам рози бўлса, учрашув Қозоғистонда ўтади”, — деди Алиев Бокудаги халқаро анжуманда.

Арманистон Озарбайжон билан чегараларни делимитация қилишни бошлагани ҳақида аввалроқ ёзган эдик.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.