Британиялик актриса Мэгги Смит вафот этди
Гарри Поттер ҳақидаги фильмлардаги профессор Макгонагалл роли билан танилган британиялик актриса Мэгги Смит вафот этди, деб ёзади DW.
89 ёшли актриса 27 сентябрь куни эрталаб касалхонада оиласи ва дўстлари қуршовида вафот этди. Ўлим сабабига аниқлик киритилмаган.
“Жуда ёпиқ одам бўлгани учун умрининг охирида дўстлари ва оиласи билан бўлди. Унинг икки ўғли ва бешта меҳрибон невараси қолди. Улар ғаройиб оналари ва бувиларидан жудоликни оғир қайғу билан ўтказишмоқда”, – дейди актрисанинг ўғиллари ўз баёнотида.
Мэгги Смит икки марта “Оскар”, етти марта BAFTA мукофотига сазовор бўлган, учта “Олтин глобус” ва тўртта “Эмми” ҳайкалчасининг соҳибаси.
Улашиш:
Шарҳлар