Давлат думасининг депутати Россия ҳудудида ядро бомбасини портлатишни таклиф қилди
Калининграддан сайланган Давлат думасининг депутати, “Единая Россия” (“Ягона Россия”) партиясининг аъзоси Андрей Колесник “дунёга даҳшатли таҳдидни эслатиш” учун Россиянинг “бирор жойида” ядровий портлашни амалга оширишни таклиф қилди. Lenta.ru билан суҳбатда депутат портлаш заруратини “кўплаб хорижий сиёсатчилар” ядро қуроли хавфини унута бошлагани билан изоҳлади.
Колесник интервьюда Украинанинг “ифлос ядровий бомба”дан фойдаланиш эҳтимолини муҳокама қилиб, баёнот берди. Депутатнинг сўзларига кўра, дунё Чернобил АЭСидаги авария ва Хиросимада атом бомбасининг портлашини “унута бошлаган”. Колесник “бўшашмаслик керак”лигини айтди ва ядровий зарядни “қайсидир полигонда” портлатишни таклиф қилди.
Россияда энди ядровий синовлар тақиқланган, қайд этади парламентарий. Аммо мораторийни бекор қилиш керак, “балки ўшанда инсоният ўйлар”, дейди “Ягона Россия” аъзоси.
Шарҳлар