Фуқароларга бошлиқларнинг қўнғироқларига жавоб бермасликка рухсат этилди
Австралия парламенти ишчиларга жаримадан қўрқмасдан иш соатларидан кейин бошлиқларнинг қўнғироқлари ва хабарларига эътибор бермаслик ҳуқуқини берувчи қонун лойиҳасини муҳокама қилмоқда. Шу билан бирга, ушбу талабни бузган иш берувчи жаримага тортилиши мумкин. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Меҳнат вазири Тони Буркнинг айтишича, ҳозирда сенаторларнинг аксарияти қонун лойиҳасини қўллаб-қувватламоқда. Расмий таъкидлаганидек, ушбу янгилик туфайли ходимлар энди амалда маошсиз ортиқча ишламайди.
Ҳукуматга кўра, бундай ҳуқуқий норма ишчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилади ва шахсий ҳаёт ҳамда иш ўртасидаги мувозанатни сақлашга ёрдам беради.
«Бизнинг қайд этишимизга кўра, 24 соат ишлагани учун маош ололмаган одам ишдан кейин қўнғироқларга жавоб бермагани учун жазоланмаслиги керак», – деган Бош вазир Энтони Албанезе.
Шарҳлар