Халқаро Қизил хоч қўмитаси Донецк областида ташкилотнинг уч нафар ходими ҳалок бўлганини тасдиқлади
Халқаро Қизил Хоч қўмитаси (ХҚХҚ) Донецк областидаги Веролубовка қишлоғи ўққа тутилиши натижасида уч нафар ходими ҳалок бўлганини тасдиқлади. Яна икки ходим жароҳатланган.
ХҚХҚ веб-сайтидаги баёнотда айтилишича, зарба гуманитар ёрдам тарқатилиши режалаштирилган майдонга тушган. Яхшиямки, маҳаллий аҳоли жабрланмаган.
“Ёрдам тарқатиладиган жойга снаряд тушишини тасаввур қилиб бўлмайди”, – дейди ХҚХҚ президенти Миржана Сполярич-Эггер. У ХҚХҚ ходимлари уйларни иситиш учун маҳаллий аҳолига ўтин ва кўмир брикетларини тарқатишни режалаштирганлигини қайд этди.
“ХҚХҚ ходимлари доимий равишда Донецк областида, машиналаримиз эса Қизил Хоч эмблемаси билан аниқ белгиланган”, – дея таъкидлайди ташкилот.
Улашиш:
Шарҳлар