Хитойда “Бебинка” тўфони сабабли 1600 дан ортиқ рейс бекор қилинди
Хитойнинг шарқий қисмидаги аэропортларда Янцзи дельтаси ҳудудидаги тўфон туфайли 1600 дан ортиқ рейс бекор қилинди. Сўз Шанхай, Ханчжоу, Нингбо ва Нанкиндаги ҳаво портлари ҳақида бормоқда, дея хабар беради ХХР фуқаро авиацияси бошқармаси.
Душанба куни эрталаб Шанхайда тўфон бошланди. Шаҳарнинг марказий қисмида шамол тезлиги тахминан 42 м/с ни ташкил қилган. “Бебинка” аста-секин заифлашиб, шимоли-ғарбий йўналишда ҳаракат қилмоқда. Ёмон об-ҳаво Шанхай, Чжэцзян, Цзянсу ва Анхой провинцияларида ҳаво қатновига таъсир кўрсатган. Бу 1949 йилда Хитой Халқ Республикаси ташкил топганидан бери Шанхайгача етиб келган энг кучли тропик циклон ҳисобланади.
Мамлакат марказий метеорология департаменти 15 сентябрь куни хавфнинг энг юқори даражасини эълон қилди. Шанхай ҳукумати хавфли ҳудудлардан 400 мингга яқин одамни эвакуация қилган. Юзлаб кемалар экипажларига ёмон об-ҳаводан портларда бошпана топиш тавсия қилинган.
Шарҳлар