“Ҳизбуллоҳ” ҳаракати ўз етакчиси Ҳасан Насрулло ҳалок бўлганини тасдиқлади
“Ҳизбуллоҳ” ҳаракати ўз бош котиби Ҳасан Насруллоҳнинг ўлимини расман тасдиқлади.
“Ҳизбуллоҳ” раҳбарияти Исроилга қарши ҳарбий ҳаракатларни давом эттиришга, Фаластин ва Ғазони қўллаб-қувватлашга ҳамда “Ливан ва унинг матонатли ва олижаноб халқини ҳимоя қилишга” ваъда берди.
“Жаноби олийлари ўз фикрлари ва руҳи билан ҳамон орамизда. Биз барчамиз ғалабага қадар қаршилик кўрсатиш ва фидоий бўлишга онт ичамиз”, — дейилади Ҳизбуллоҳ баёнотида.
Эрон олий раҳнамоси Али Хоманаий кучайтирилган қўриқчилар билан хавфсиз жойга етказилгани ҳақида аввалроқ ёзган эдик.
Улашиш:
Шарҳлар