Эквадорда самолёт йўлнинг қатнов қисмига қулади, икки киши ҳалок бўлган

фото: daily mail

Эквадор ҳарбий-ҳаво кучлари самолёти ўқув парвози пайтида ҳалокатга учради ва гавжум кўчага қулади. Натижада учувчи аёл ва курсант ҳалок бўлди, деб ёзади Daily Mail.

Эквадор ҳарбий-ҳаво кучлари қурбонлар капитан Диана Руис ва курсант Хуан Пачеко эканлигини аниқлади. Қайд этилишича, Руис товушдан тез учувчи самолётни бошқарган эквадорлик биринчи аёл сифатида тарихга кирган.

Икки ўриндиқли Diamond DA20-C1 самолёти машғулот парвозини амалга ошираётганда тўсатдан йўлнинг қатнов қисмига қулаган. Ҳодиса кузатув камераларида акс этган бўлиб, самолёт мотоцикл ва автомобилга бориб урилгани акс этган. Ҳайдовчилар жабрлангани хабар қилинган. Фожиа гувоҳининг айтишича, у паркда сайр қилиб юрган пайтда самолёт қулашдан олдин осмонда айланиб, қўниш учун жой қидираётганини пайқаган.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.