Эммануел Макрон Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатишга чақирди
Франция президенти Эммануел Макрон шанба куни Исроилга Ғазо секторидаги уруш учун ишлатилиши мумкин бўлган қурол-яроғ етказиб беришни тўхтатишга чақирди.
У, шунингдек, ўтган йилнинг 7 октабрида Исроилга ҲАМАС террорчилик ҳужуми оқибатида юзага келган ҳарбий можаронинг “сиёсий ечими” тарафдори эканини айтди.
“Менимча, бугунги кунда устувор вазифа Ғазодаги жанглар учун қурол етказиб беришни тўхтатиб, сиёсий ечимга қайтишдир”, – деди Макрон Франcе Интер радиоси орқали Франция Исроилга ҳеч қандай қурол етказиб бермаётганини қўшимча қилди.
Улашиш:
Шарҳлар