Кремль ядро доктринаси ўзгаришининг маъносини тушунтирди

Фото: РБК

Россия президенти Владимир Путин томонидан таклиф қилинган ядро доктринасига киритилган ўзгартиришлар Ғарб учун “аниқ сигнал” сифатида қаралиши керак, деди Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков.

“Бу давлатларни, агар улар бизнинг мамлакатимизга ядровий эмас, балки турли воситалар билан ҳужум қилишда иштирок этса, оқибатларидан огоҳлантирувчи сигналдир”, – дея қайд этади у.

Песков “бутун дунё Россиянинг ядровий салоҳиятини яхши билишига” ва “ақлли Ғарб сиёсатчилари” Путин баёнотларининг жиддийлигини, айниқса “Украина атрофидаги можарода Ғарб давлатларининг бевосита иштироки, жумладан, ядровий қуроллар билан боғлиқ бўлган мисли кўрилмаган қарама-қаршилик контекстида” тушунишига ишонч билдирди.

25 сентябрь куни Путин ядровий тўсиқ бўйича давлат сиёсати асосларини янгилашни таклиф қилди. У, хусусан, “ядровий давлат кўмагида ҳар қандай ядровий бўлмаган давлат томонидан Россияга қарши қилинган тажовузни” ядровий зарба бериш учун асос сифатида кўриб чиқишни таклиф қилди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.