Курск областидан эвакуация қилинган аҳолининг бир қисми Запорожье областига жойлаштирилади

Курск
Фото: Курское Интернет Телевидение

Эвакуация қилинган Курск области аҳолисининг бир қисми Запорожье областининг Россия томонидан босиб олинган қисмига жойлаштирилади. Бу ҳақда Курск области губернатори вазифасини бажарувчи Алексей Смирнов областнинг Россия томонидан тайинланган “раҳбари” Евгений Балицкий билан телефон суҳбатидан сўнг маълум қилди.

Яқин келажакда, унинг сўзларига кўра, одамларни Запорожьедаги вақтинчалик жойлаштириш марказларига етказиш учун рейслар ташкил этилади. Балицкий шу мақсадда Азов денгизи соҳилидаги, Бердянскдан Кирилловкагача жойлашган санаторийлар ва пансионатлардан фойдаланишни таклиф қилди.

Курск областида Украина билан чегарадош бешта район, жумладан, Суджа ва Беловский районлари аҳолиси эвакуация қилинмоқда. 13 август куни Большесолдатский округи раҳбари Владимир Зайцев ҳам аҳоли эвакуация қилинишини эълон қилди. Бу минтақа Украина билан чегарадош эмас, унинг шимолида Льговский ва Курчатовский районлари жойлашган.

“Вокзалга етиб келдик — поезд жўнаб кетди. Ҳаммамизни ташлаб кетишди!”, – дейди фуқаролардан бири. Жанглар давом этаётган Курск областидан одамларни эвакуация қилиш қандай кетмоқда:

“Бизнинг ҳудудда бугунгача ҳеч ким эвакуация қилинмади. Ҳамма ўзи кетяпти, ҳеч ким халақит бермади. бугун биз эвакуацияга эҳтиёжи бор барча кишилар ҳақида маълумотлар тўплаяпмиз, бироқ кўп киши қолганини тушунаман, улар кетишни хоҳламаяпти”, – деб ёзади Зайцев ўз Телеграм-каналида. Шунингдек, у одамларни овқат ва сувга муҳтож бўлса, бу ҳақда ёзишга чақирди.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.