Нью-Жерсида уч кишини ўлдирган шахс полицияга таслим бўлди

Мужчина, убивший трех человек в доме в Нью-Джерси
Фото: ВВС

Нью-Жерсида уйда қамал қилинган қуролланган шахс полицияга таслим бўлди. Маълум бўлишича, полиция қамали тинч йўл билан якунланган, ҳеч қандай ўқ отилмаган, ҳалок бўлганлар ҳам йўқ.

“Шанба кунининг бошида у қўшни Пенсилвания штатидаги Фоллс-Тауншип шаҳрида уч кишини ўққа тутганликда гумон қилинган, сўнгра ўғирланган машинани Нью-Жерсига ҳайдаб, Трентон қишлоғидаги хонадон биносига яширинган”, – дейди полиция.

Аввалига уйда унинг эгалари ҳам  бўлган, аммо улар хавфсиз эвакуация қилинган. Ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган видеолавҳаларда уйдаги одамлар биринчи қават деразасидан қандай чиқиб кетгани акс этган.

Учта қотилликда гумонланувчи 26 ёшли Андре Гордон бўлиб, у 52 ёшли ўгай онаси Карен Гордон, 13 ёшли синглиси Кера Гордон ва икки фарзандининг онаси 25 ёшли Тейлор Даниелни ўлдиргани маълум бўлган.

Расмийлар Фоллс-Тауншипда бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтишича, гумонланувчи АР-15 қуроли билан қуролланган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.