ОАВ Украина билан урушда қарийб 81 минг нафар россиялик ҳарбий ҳалок бўлгани ҳақида маълум қилган

Фото: известия

“Медиазона” ва “Би-Би-Си” рус хизмати кўнгиллилар билан биргаликда 2022 йил февралидан бери Украинага қарши урушда ҳалок бўлган 80 973 нафар россиялик ҳарбийнинг исмларини аниқлади.

Ҳалок бўлганларнинг ярмидан кўпи (52%) можаро бошида Россия армиясига аъзо бўлмаган ва у бошланганидан кейин Мудофаа вазирлиги билан шартнома тузган. Тасдиқланган қурбонлар орасида кўнгиллиларнинг улуши бир йил олдин 14% дан ҳозирги 22% гача кўтарилган ва ўсишда давом этмоқда. Уларнинг кўпчилиги хизматнинг биринчи ҳафталарида ҳалок бўлади.

Колониялардан ёлланган маҳкумларнинг ўлими сони камайиб бормоқда: уларнинг улуши 2023 йилдаги 26 фоиздан ҳозирги 18 фоизга камайган. Бироқ, журналистларнинг таъкидлашича, 28% ҳолларда ҳалок бўлганлар қандай қилиб фронтга келиб қолганини аниқлаб бўлмайди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.