Қозоғистон “Роснефть” компаниясининг Германия нефтни қайта ишлаш заводидаги улушини сотиб олишни муҳокама қилмоқда
Россия ва Қозоғистон Қозоғистон нефтини тўғридан-тўғри етказиб беришни таъминлаш учун Қозоғистоннинг Шведтдаги (Германия) нефтни қайта ишлаш заводида “Роснефть” улушини сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин маълум қилди.
Путин шундай ечим бўлиши мумкинлигини таъкидлади, бироқ энергия хавфсизлиги тўғрисидаги қонундан фойдаланган ҳолда “Роснефть” активларини назоратга олган Германия ҳаракатларидан норозилигини билдирди.
Бундан ташқари, Каспий қувурлари консорциуми орқали нефть етказиб бериш ва Россия энергия ресурсларини Қозоғистон орқали экспорт қилиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Улашиш:
Шарҳлар