Reuters: Малида исломийлар ҳужуми натижасида россиялик ёлланма аскарлар ҳалок бўлди

фото: svoboda.org

Россиянинг “Вагнер” хусусий ҳарбий компаниясининг камида етти нафар ёлланма аскари Малининг марказида “Ал-Қоида”нинг Шимолий Африкадаги филиали томонидан уюштирилган ҳужумда ҳалок бўлди, дея хабар беради Reuters агентлиги Site Intelligence group гуруҳига таяниб.

Бу маълумотларга кўра, JNIM жангарилари етти нафар россиялик ёлланма аскарни ўлдирган ва қуролларнинг бир қисмини қўлга олган. Бундан ташқари, баъзи манбалар қурол ва ўқ-дориларнинг фотосуратларини нашр этади, шлемларнинг бирида ҳозир фаолият кўрсатмаётган “Вагнер” ХҲКнинг рамзларини фарқлаш мумкин.

Мали армиясидаги манба агентликка етти киши, жумладан россияликлар ҳалок бўлганини тасдиқлади. Икки маҳаллий амалдор ҳам ҳужумни тасдиқлади, улардан бири беш “вагнерчи” ҳалок бўлганини маълум қилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.