Reuters: Украина Курск областида УҚК назорат қилган ҳудуднинг 40% дан ортиғини йўқотди
Reuters агентлигининг хабар беришича, Украина Курск областида Украина қуролли кучлари назоратида бўлган ҳудуднинг 40 фоиздан ортиғини йўқотган. Бу ҳақда агентлик Украина Бош штабидаги юқори мартабали манбага таяниб ёзади.
“Биз ҳозир тахминан 800 квадрат километрни назорат қиляпмиз. Биз бу ҳудудни ҳарбий нуқтаи назардан ўзини оқлагунича ушлаб турамиз”, — дейди манба.
Унинг сўзларига кўра, Курск областига 11 мингга яқин Шимолий Корея ҳарбийлари Россия армиясини қўллаб-қувватлаш учун келган, бироқ уларнинг асосий қисми машғулотларни якунламоқда.
10 ноябрь куни The New York Times газетаси Россия Курск областида 50 минг ҳарбий хизматчи, жумладан КХДРдан ҳам тўплангани ҳақида хабар берди. Нашрнинг ёзишича, улар яқин кунларда ҳужумга ўтишни режалаштирган.
Шарҳлар