Россия 2016-йилдан бери илк бор Алеппога ҳаво ҳужумларини амалга оширди
Россия 2016-йилдан бери илк бор Суриянинг Ҳалаб шаҳрига ҳаво ҳужумларини амалга оширди. Исёнчилар шаҳар марказига етиб келишди. Бу ҳақда Реутерс агентлигига таяниб хабар берди.
Россия ва Сурия самолётлари 30-ноябрга ўтар кечаси Алеппога ҳужум қилди. Қайд этилишича, бу 2016-йилдан бери биринчи марта Россия авиацияси Алеппога зарбалар берган. Бир кун аввал исёнчилар томонидан босиб олинган шаҳар ва қишлоқлар ҳам бомбардимон қилинди.
Агентлик маълумотларига кўра, Сурия армиясига “Ҳаят Таҳрир аш-Шом” исёнчилари кириб келган Алеппонинг асосий ҳудудларидан “хавфсиз чиқиб кетиш”ни амалга ошириш буюрилган. Сурия ҳукумати Алеппо аэропорти ва шаҳарга олиб борувчи барча йўлларни ёпиб қўйди.
Исёнчилар 27 ноябрь куни Алеппо томон ҳужум бошлади. Жума куни куннинг охирига келиб, уларнинг кучлари шаҳарнинг турли ҳудудларига кириб борган.
Шарҳлар