Россия йирик Европа банкларининг активларини ҳибсга олишни бошлади

В РФ начали аресты активов крупнейших европейских банков

РФУкраина билан можаро бошланганидан кейин Россияда фаолиятини давом эттираётган йирик Европа банкларининг активларини ҳибсга олишни бошлади.

17 май куни Санкт-Петербург ва Ленинград области арбитраж суди Италиянинг Unicredit банк гуруҳининг шўба корхонаси бўлган “ЮниКредит Банк” активларини, яъни 462,7 миллион евролик қимматли қоғозлар, кўчмас мулк ва банк ҳисоб рақамларини ҳибсга олди.

18 май куни Германиянинг иккита банки – Deutsche Bank ва Commerzbank банкларига нисбатан ҳам худди шундай чоралар кўрилди. Суд Deutsche Bank банкининг Россиядаги шўъба корхонаси, шунингдек, “Технологический центр Дойче Банка” МЧЖ устав капиталидаги 100% улушларини ҳибсга олди. Ҳисобварақлар, қимматли қоғозлар ва 238,6 миллион евролик кўчмас мулклар ҳибсга олинди. Commerzbank банкига нисбатан Россиядаги шўба корхонасининг (Коммерцбанк (Евросиё)) 100% акциялари, шунингдек, 93,7 миллион евро миқдоридаги қимматли қоғозлар ва нақд пуллари ҳибсга олинди.

Ҳибсга олишлар Усть-Лугадаги газ-кимё мажмуаси қурилиши оператори бўлган “Газпром”нинг шўба корхонаси бўлмиш “Русхимальянс” компанияси талаби билан амалга оширилган. Компания Европа банкларини 40 миллиард долларга баҳоланган лойиҳа учун банк кафолатларини бажармаганликда айблади. Linde  немис концернига ишониб топширилган лойиҳа устидаги ишлар уруш бошланганидан кейин тўхтатилган ва санкциялар аванс тўловларини қайтаришга тўсқинлик қилган.

Россиядаги энг йирик 20 та банкдан бири бўлган “ЮниКредит Банк” аввалроқ мамлакатда бизнесни қисқартириш ниятида эканлигини эълон қилган эди, бироқ ўтган йил охирида унинг Россиядаги шўъбаси 890 миллион евро олиб келди, бу гуруҳнинг умумий даромадининг деярли 8 фоизини ташкил этади.

Сўнгги икки йил ичида Commerzbank Россиядаги активларини беш баравар камайтирди, аммо 2024 йил бошида ҳали ҳам қимматли қоғозлар, кредитлар ва Россия Федерацияси Марказий банкидаги ҳисобварақларда 400 миллион еврога яқин инвестициялар мавжуд эди.

Deutsche Bank ҳам Россиядаги ходимлар сонини, асосан, АТ-хабининг ёпилиши туфайли қисқартирди, бироқ 2023 йилда унинг Россия бозоридаги фойдаси 2021 йилга нисбатан юқори бўлди.

В РФ начали аресты активов крупнейших европейских банков

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.